АПЛ клуби тер Штеген учун 55 млн евро тўлашга тайёр

Alisher
5 ноя 2021, 14:57
Немис дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яқин трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Дарвозабон фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Марк-Андренинг трансферини янги хўжайинларга эга "Ньюкасл" клуби амалга оширишни хоҳламоқда. Клуб раҳбарияти дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи ва тер Штегенни бош мақсад сифатида кўрмоқда. Англия клуби дарвозабоннинг хариди учун 47 миллион фунт (~55 миллион евро) тўлашга тайёр.

Дарвозабоннинг ўзи "Барселона"дан кетиш хоҳишида ёнмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun