АПЛ клуби Жанлуижига 35 млн. фунт таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
22 май 2018, 10:07
"Милан"нинг 19 ёшли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Ливерпуль"га ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, инглизлар трансфер учун 35 млн. фунт таклиф қилди, аммо "Милан" раҳбарияти икки баравар катта маблағ сўрамоқда.

Ёш италиялик дунёнинг энг иқтидорли дарвозабонларидан бири ҳисобланади, у 19 ёшида "Милан" сафида 100дан ортиқ баҳс ўтказишга улгурди.

Олдинроқ, "Ливерпуль" Жанлуижи Буффонга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mediaset Premium