UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

АПЛ. Бугун Моуриньо "Олд Траффорд"да меҳмон бўлади (превью) Янгиликлар

АПЛ. Бугун Моуриньо "Олд Траффорд"да меҳмон бўлади (превью)

Кеча АПЛнинг 15-тури старт олди.

Европа қишки вақтга ўтиб, биз учун ноқулайроқ вақтда бошланаётган учрашувларнинг қизиқарлилиги барибир йўқолмаган. Мавсумни омадли бошлаган "Кристал Пэлас" кеча ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да, учрашувнинг сўнгги чорагида киритилган гол эвазига "Борнмут"ни мағлубиятга учратди. Шунингдек, амалдаги чемпион - "Манчестер Сити" сафарда "Бернли"ни йирик 4:1 ҳисобида тор-мор этди.

Аммо АПЛнинг бирорта тури мухлисларни зериктириб қўймайди. Қайд этиш керак, Жозе Моуриньо ва "Тоттенхэм" ушбу турда "Олд Траффорд"да меҳмон бўлади.

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "ТОТТЕНХЭМ"

"Олд Траффорд", Манчестер.

Премьер Лига, 15-тур.

Чоршанба, 4 декабрь 2019 йил

Бошланиш вақти: 19:30 (Манчестер) - 00:30 (Тошкент).

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида манкунианликлар устози Оле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Поль Погба жароҳатидан тўлиқлигича фориғ бўлмагани ва шу боисдан баҳсда қатнаша олмаслигини айтди. Шунингдек, бугун Англия матбуоти Антони Марсьяль ҳам баҳсдан четда қолишини маълум қилди. Ундан ташқари, Неманья Матичда ҳам кичик жароҳат бор. Аксинча, жароҳатидан фориғ бўлган Скотт МакТоминей эса учрашувда қатнашишга шай ҳолатда.

"Тоттенхэм" эса Эрик Ламела ва Мишель Вормсиз ўйнайди. Шунингдек, Уго Льорис ҳамда Бен Девис ҳам ўйинни мухлис сифатида кузатишади. Умуман олганда "Тоттенхэм"дан кўра МЮда йўқотишлар бироз жиддийроқ.

ЎЙИНОЛДИ МАЪЛУМОТЛАР

"Манчестер Юнайтед"

Айни дамда 18 очко билан 9-ўринда.

Сульшер жамоаси 14 учрашувдан кейин 18 очко жамғаришди. Бу жамоанинг 1988-89 йилдан бери қайд этган энг ёмон натижаси бўлиб турибди. МЮ АПЛда ўтган сўнгги 19 ўйинининг атиги 4тасида ғалабага эришди.

Февраль ойидаги кетма-кет 3 "қуруқ" ўйиндан кейин Сульшер шогирдлари АПЛ доирасидаги 25 ўйиннинг атиги иккитасида гол қўйиб юбормади ва 36 гол ўтказиб юборди. Жамоанинг энг узоқ мағлубиятсиз серияси 3 ўйинни ташкил қилмоқда.

Манкунианликлар ушбу мавсумда белгиланган 6 пенальтининг 4тасидан унумли фойдалана олмади. Ҳозирча улар бир мавсумда 11 метрли жаримадан фойдалана олмаслик борасида "Тоттенхэм" (1994-95) ва "Ливерпуль" (2011-12) каби жамоалардан ортда кетмоқда - 5тадан.

"Тоттенхэм"

Айни дамда 20 очко билан 5-ўринда.

Жозе Моуриньо Англиянинг юқори дивизионида "Тоттенхэм" бошқарувидаги дастлабки уч учрашувида ғалабага эришган илк мураббийга айланиши мумкин. "Шпорлар" АПЛ доирасида сафарда ўтган сўнгги 7 ўйиннинг 1тасида ғалабага эришган, ҳолос.

Улар ўз дарвозаларидан кетма кет 10-баҳсда ҳам гол ўтказиб юборишлари мумкин. Бунга қадар лондонликлар 2010 йилда кетма-кет 17 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаганди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар барча турнирларда ўзаро 191 учрашув ўтказишган. "Юнайтед" 90, "Тоттенхэм" 52 ўйинда ғалабага эришган. 49 ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган.

Икки рақиб ҳам ўтган мавсумда бир-бирининг майдонида ғалабага эришган - 0:3 ва 0:1. "Юнайтед" АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўтган сўнгги 7 ўйиннинг 3тасида ютқазиб қўйган.

2015 йилдан кейин илк марта манкунианликлар "шпорлар"ни кетма-кет икки ўйинда мағлуб этиш имкониятига эга бўлмоқда.

ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ

Бош ҳакам: Пол Тирни (Ланкашир).

Бу мавсумда 11 ўйинда ишлаган ҳакам 35 бора сариқ карточкани чўнтагидан чиқарган.

Қанот ҳакамлари: Константин Хацидакис, Харри Леннард.

Захирадаги ҳакам: Стюарт Этвелл.

Видео-ассистент (VAR): Майкл Оливер.

Видео-ассистент ёрдамчиси: Стюарт Барт.

Бугунги учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Баҳсни ўтказиб юборманг!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика