UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  5 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  18 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0

АПЛ - бу яхшиликлар лигаси. 2020 йилда клублар ва футболчилар тарихдаги энг катта хайрия марафонини ўтказишди Янгиликлар

АПЛ - бу яхшиликлар лигаси. 2020 йилда клублар ва футболчилар тарихдаги энг катта хайрия марафонини ўтказишди

Улар пул, эътибор ва билим билан ёрдам беришди.

Бу ерда биз одамлар, воқеалар ва ҳодисалар ҳақида гаплашамиз. Улар бизни энг яхшиларга ишонишимизга ёрдам беришди, ҳайратда қолдиришди ва табассум қилишга ундашди, ҳаттоки атрофда деярли ҳеч қандай хушхабар бўлмаган бўлса ҳам. Қуйида биз бутун коинот кучли бўлиши керак бўлган йилда Премьер-лига қандай қилиб яхшилик қилгани ҳақида ҳикоя қиламиз.



Премьер-лига азалдан шафқатсиз корпорация образидан ажралмас эди. У ҳанузгача спорт ҳикояларига тўла ва ҳар йили янги намуналар пайдо бўлади. Бу ерда драмалар "Warner Bros." томонидан ишлаб чиқарилганидан кўра тезроқ туғилади. Аммо ҳар йили шак-шубҳасиз бу улкан совуқ ҳисоблаш инсон тақдири учун муҳим.

Футболчиларга енгиллик қилиш учун янги мавсумда Лига кубоги ёки "Boxing Day"ни бекор қилиш? Анъаналарни бузиш мумкин эмас. Маошларни қисқартириш? Маскотдан бошлайлик, йирик компанияларда улар ҳар доим энг аввало камбағалларни ишдан бўшатишади.

Ҳар бир янги кун шунчакидек туйилар эди. Томошабинларсиз футбол учрашувлари эса клубларнинг ҳаракатга келишига ундади: улар иложи борича футболсиз ва мухлисларсиз яшаш нақадар қийин эканлигига ишора қилар эдилар.

Бир фунт ишлаб чиқарадиган машина ўрнига Премьер-лига глобал хайрия ташкилоти сифатида пайдо бўлди. Клублар ва футболчилар мактаб ўқувчиларидан тортиб кексаларигача, ҳаммага ёрдам берадиган фондларнинг филиалларига айландилар. Муҳими: уларнинг барчаси нафақат ҳақиқий пулни хайрия қилдилар, балки ғайриоддий форматларни ҳам ўйлаб топдилар - барчаси хавф остида бўлганларнинг ҳаётини бироз осонлаштириш учун эди.


Қуйида энг диққатга сазовор тадбирлар ҳақида ҳикоя қиламиз

Премьер-лигада соғлиқни сақлаш бўйича энциклопедия яратилди, ҳакам Энтони Тейлор ихтиёрий равишда волонтёр бўлди, футболчилар эса #PlayersTogether кампанияси ҳаракатини бошлашди

Лига март ойининг бошида тўхтади ва бир ой давомида нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаш керак эди. Футболчилар эса иш ҳақи камайтирилишига ишонтирилди. Апрель ойининг бошида улар нафақат ўзини балки, атрофдаги дунёни ҳам қутқариш кераклигини англашди. Ойнинг биринчи кунларида NHS (Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати) ҳисобига 20 миллион фунт стерлинг тушди. "Лига, клублар, футболчилар ва менежерлар бундай қийин шароитда муҳим ишларни олиб борадиган NHS ходимларининг қаҳрамонлик ҳаракатларига катта миннатдорчилик билдирадилар", - дейилади Премьер-лиганинг тушунтириш хатида.

Пулдан ташқари, лига билимларни ўртоқлашди - #StayWell соғлиқни сақлаш энциклопедиясини ишлаб чиқди. Ҳали ҳам уни Премьер-лига сайтида ўрганишингиз мумкин. Клуб шифокорлари, футболчилар ва соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг бепул, фойдали маслаҳатлари тўплами икки қисмга бўлинган: руҳий саломатлик ва овқатланиш. Ҳар бир қисм ўнлаб бўлимлардан иборат бўлиб, унинг ичида ақлдан озмаслик ва пандемияда соғлиқни сақлаш бўйича қисқа маҳорат дарслари мавжуд.



Масалан, "Кристал Пэлас"дан келган Андрес Таунсенд бир дақиқали видеода уйдан чиқиш тақиқланган бўлса ҳам, кунни қандай режалаштириш кераклигини тушунтиради. Юрген Клоппнинг футболчиларга қилган қўнғироқлари мисолида, қатъий изоляциясида нима учун мулоқот муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилади ("Вест Хэм" посбони Дэвид Мартин: “Mен мулоқот орқали ташвиш туйғусини енгдим", - деб айтади). Доктор Жонни Блоомфелд уйқу ҳақидаги энг машҳур саволларга соддагина жавоб беради. Ва уотфордлик Трой Дини қийинчиликда ўтган болалигидаги хотиралар туфайли руҳияти билан боғлиқ муаммолар билан курашганини эслайди - Динининг аҳволи шу қадар ёмон эдики, у ҳатто ичишни ҳам бошлаган эди (у учун энг қийин нарса муаммони қабул қилиш эди).

Баҳорда биринчи шахсий ташаббуслар пайдо бўлди. Ҳукумат NHSга кўнгиллиларни жалб қилишни эълон қилди. Ушбу хизматнинг барқарор ишлаши учун қўшимча 250минг киши талаб қилинарди. 24 соат ичида керакли миқдордаги одамлар жавоб беришди (ва бир неча кун ичида 750 минг киши кўнгиллилар сафига қўшилишди). Улар орасида қамоқнинг собиқ нозири, энди ФИФА элита гуруҳидаги икки инглиз ҳакамидан бири бўлган Энтони Тейлор ҳам бор. "Опам шошилинч тиббий ёрдам шифокори. Пандемия пайтида у ҳафтада деярли етти кун ишлайди. У ишига шунчалик кўмилиб кетганки, менда бошқа илож йўқ эди. Шифокорларнинг ишини енгиллаштириш учун озгина вақт сарфлаш - бу вирусга қарши курашда ҳамма қила оладиган кичик бўлсада, муҳим ҳисса", - дея тушунтирди Тейлор. Унга кўра, унинг иши кунига бир неча соат давом этарди. У шифохоналарга дори-дармон ва асбоб-ускуналарни, қийин аҳволда қолган аҳолига озиқ-овқат етказиб берди. Эрталаб ит билан анъанавий югуриш пайтида бажарган вазифаларининг бир қисми - энди шу тарзда давом эттирган Энтони футболсиз ўз спорт формасини ушлаб турди. У фақат июнь ойининг ўрталарида футбол ишига қайтди ва тиғиз тақвимда ҳакамлик қилди: деярли ҳар турда иккита ўйин. Мавсум охирида Энтонига Англия кубоги финали, сентябрда - УЕФА суперкубоги ишониб топширилди. Ушбу ёзда, эҳтимол 42 ёшли Тейлор (Европа чемпионати ҳакамлари рўйхати баҳорда эълон қилинади) Европа чемпионатига йўл олади ва финал учрашувини бошқариши мумкин бўлган ҳакамлардан бири бўлади. 



Клублар, айниқса, қайсар футболчилар билан иш ҳақининг неча фоизини қисқартириш кераклиги ҳақида баҳслашаётган бир пайтда 20 сардор бирлашиб, #PlayersTogether кампанияси ҳаракатини бошладилар. Унинг моҳияти шундаки, NHSга пул ўтказмаси лигадан эмас, балки футболчилардан амалга оширилишдир. "Футболчиларнинг аксарияти ижтимоий онгга эга бўлган йигитлардир. Биз ушбу оғир пайтларда соғлиқни сақлаш ходимлари ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз", - дейди "Бёрнли" сардори Бен Ми.

Ушбу ташаббус қуйидагича пайдо бўлган эди: барчаси Жордан Хендерсон, Гарри Магуайр ва бошқа Англия футболчилари ўртасидаги WhatsApp ёзишмаларидан бошланди. Тез орада улар Кевин Де Брюйне, Сезар Аспиликуэта ва Каспер Шмейхелни мунозарага олиб келишди. Тезда қарор қилинди. Бу - футболчилар ўртасида флеш-моб бошлаш эди. Ҳар бир инсон умумий қозонга тушади, жамоа сардорлари ташвиқот ишлари учун масъулдир ва NHS билан боғланишади. Хизмат муаммоли жойларни кўрсатиб беради ва ҳозирда қандай пул талаб қилинишини хабар қилади. 



"ОАВ ҳар бир футболчининг ойлик иш ҳақи 30 фоизга туширилади", - деб айтди, аммо бундай эмас. Журналистлар бу рақамни клублар биздан сақламоқчи бўлган рақам билан аралаштириб юборган бўлиши мумкин. Биз рақамларни бермадик, чунки улар ҳар бир ўйинчи учун индивидуалдир. Аммо биз охир-оқибат банкда муносиб миқдордаги маблағ бўлишига кафолат бера оламиз", - деб давом этди Бен Ми.

Бир неча кундан сўнг, оммавий ахборот воситалари #PlayersTogether ҳаракатининг биринчи тўлқини 4 миллион фунт стерлинг келтирганлигини аниқладилар.

Рашфорд 400 минг болани якка ўзи овқатлантирган ва ҳатто ҳукумат қарорини ўзгартирган. Бунинг учун у Бош вазир томонидан мақтовга сазовор бўлди


"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси АПЛнинг асосий хайриячисидир. У ҳар ҳафта яхши ишлайди: касалхоналардаги болаларни бориб кўриб келади, эшитиш қобилияти чекланган болалар учун шеърлар танловининг ҳакамлар ҳайъати аьзоси, бувиси яшаган Кариб денгизидаги ер − Цент-Китс оролидаги болалар уйига озиқ-овқат ва зарур буюмларни юборади.

Ўтган Рождествода Маркус акция ташкиллаштирди: одамлар 1200та пойабзал қутиларини тўпладилар. У инсон кунлик эҳтиёжига керак бўлган нарсалар рўйхатидаги (масалан, шляпалар, дезодорантлар, антисептиклар, тиш чўткалари, иситгичлар) буюмларни онаси билан биргаликда барчасини Манчестердаги болалар уйларига олиб борди.
Пандемияда Маркус мактаб ўқувчилари олдига борди. "Дўстлар, Буюк Британияда 32 мингга яқин мактаб мавжуд. Эртага уларнинг барчаси ёпилади. Кам таъминланган оилаларнинг кўплаб болалари овқат ололмайдилар. Мактаблар бепул нонушта тарқатади - мен ўзим уларни болалигимда онам ишдан келгунига қадар, яъни соат 20:00га қадар истеъмол қилганман. Қандай қилиб болалар овқатсиз қолишлари мумкин?" - деб сўради Рашфорд.



Ва у дарҳол ўз олдига мақсад қўйди - энг ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун 100 минг фунт йиғиш (Буюк Британияда, турли ҳисоб-китобларга кўра, 200 дан 400 минггача). Футболчи биринчи бўлиб 50 минг фунт стерлинг қўшди. Хайрихоҳлар ва ҳомийлар дарҳол унга қўшилишди ва икки кун ичида 140 минг фунт хайр-эҳсон юборишди. Бир неча ҳафта ичида − 7 миллион. Уч ой ичида − 20 миллион.

Ҳамма учун пул етарли эди, аммо кейинчалик ёзги таътил бошланди. Ўқув соатлари давомида ҳукумат болаларга ҳафтасига 15 фунт стерлинглик ваучерлар бериб, уларни супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштирди. Июнь ойида бу тўхтатилди. Рашфорд яна аралашишга мажбур бўлди.

"Бу йил ёзда биз терма жамоамиз билан фахрланишимиз мумкин эди: ота-оналар ва болалар "Уэмбли"да байроқлар кўтаришарди. Аммо стадионни бепул овқатдан маҳрум бўлган болалар билан икки марта тўлдириш мумкин. Қоринлари очликдан гумбурлаганда, бу 200 минг бола ўз юрти билан фахрланадими?" – дея ижтимоий тармоқларда Маркус яна мурожаат билан чиқди, фақат энди бу мурожаат ҳукуматга эди. У ёзда ҳам давлатдан қарорини ўзгартириши ва ваучерлар берилишини талаб қилди: "Бутун мамлакат сизни кузатмоқда - сиз ҳали ҳам қонунни ўзгартиришингиз мумкин. Гап сиёсат ҳақида эмас, инсонпарварлик ҳақида. Бизнинг қарашларимиздан қатъий назар, биз ҳаммамиз бирон бир бола оч ётишига йўл қўйишимиз керакми?"

Бош вазир Борис Жонсоннинг биринчи жавоби рад этиш бўлди. Унга кўра, ҳукумат аллақачон кам таъминланган оилаларга 63 миллион фунт ажратган ва йўлланмаларни қайтариш учун икки баравар кўпроқ маблағ талаб этилади. Кейин Рашфорд яна "ҳужум"га ўтди: у твиттерда уни қўллаб-қувватлашни ва ваучерларнинг янгиланишини қўллаб-қувватлайдиганларнинг ёзувлари бўлишини сўради. 40 дақиқада хабарни 10 минг киши, бир кунда 65 минг мартадан кўпроқ қўллаб-қувватлади.

Футболчи ижтимоий тармоқлардаги бу "қўнғироқ"ни BBC эфирида ва "Тhe Times"га очиқ олиб чиқди. Рашфордни фаол футболчилар, парламент аъзолари ва ҳаттоки Борис Жонсоннинг тарафдорлари қўллаб-қувватладилар. "Гап партия сиёсати ҳақида эмас, балки ёзги таътилда болалар оч қолмаслиги билан боғлиқ", - дея улар мантиқни тушунтирдилар.

Июнь ойининг ўрталарига келиб ҳукумат таслим бўлди ва 150 миллион фунт ажратди. Кундалик брифингда ҳаттоки Жонсон ҳам Маркусни мақтади: "Бугун мен Маркус Рашфорд билан суҳбатлашдим ва уни табрикладим, ростини айтсам, аввал билмагандим. Мен унга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдираман". Форвард твиттерда қисқача жавоб қайтарди: "Мен нима дейишни ҳам билмайман. Биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини кўринг. Бу 2020 йилдаги Англия".



Октябрь ойида Елизавета II 22 ёшли Рашфордга MBE унвонини берди ва Британия империяси орденини топширди. "Бу менинг оилам учун жуда муҳим лаҳза, айниқса, ушбу мукофотга лойиқ бўлган онам учун", - дея изоҳ берди Маркус.

"Эвертон" рақамли хайрия платформасини яратди, "Ливерпуль" ходимлари бегона итлар билан юришди, "Вулверхемптон" ёлғизликка қарши курашди

Шу нуқтага етиб келиб, эътироз билдириш мумкин: стоп-стоп, юқорида ёзилганларнинг барчаси ҳар қандай чемпионатда фаоллар учун ёқимли нарсаку, аммо яхшиликлар лигаси бунга нима алоқаси бор?

Ҳар бир клуб учун қилинган хайрли ишлар рўйхатини томоша қилинг. Ичкарида - 500 дан ортиқ сатр. Уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ хабар ёзишингиз мумкин бўлган алоҳида ҳикоя. Масалан, Дэвид Мойесни олайлик, у апрель ойида кутилмаганда Лондон шарқидаги Спиталфилдс бозорида кўрина бошлади. Маълум бўлишича, "Вест Хэм" устози мева-сабзавот этказиб берадиган курьер сифатида ишга жойлашди.

"Бир марта дўконга борганимда, улар уйларидан чиқиб кетмасликлари ва ўзларини хавф остига қўймасликлари учун атрофдаги барча одамларга сабзавот ва меваларни этказиб бериш учун ҳайдовчилар кераклиги тўғрисида эълонни кўрдим. Мен бунга ихтиёрий равишда мурожаат қилдим, чунки рафиқам йўқ эди - мен ёлғиз қолдим. Мен мева ва сабзавотларни эшикка ташладим, тақиллатдим ва кетдим. Улар чиндан ҳам ранг-баранг чиройли катта қутилар эди. "Қандай ажойиб!", - деб ўйладим. "Мен етказиб беришдан завқландим, дўконга яна бир партияга қайтдим ва яна етказиб бердим".

Баъзи мижозлар мураббийни таниган, аммо кўпчилик танимаган. Бир хоним ҳаттоки унга маслаҳат қолдирган: "У қутидан 16,80 фунт қарздор эди. Аммо у менга 20 фунтлик пулни берди ва "Ўғлим, пулни ўзинг учун сақла" деди. Биринчи маслаҳатимни мана шундай олдим!"



"Ливерпуль" ходимлари уйдан чиқа олмайдиган одамларнинг уй ҳайвонлари билан юришди. Ўша кунларда "қизил"ларнинг футболчилари Мерсисайд касалхоналари ишчиларига далда берувчи видеохабарларни юборишди ва Юрген Клопп изоляцияда бўлган мухлисларга шахсан ўзи телефон қилди.

"Вулверхемптон" ўзларини ёлғиз ҳис қилган қариялар учун "Ишонч телефони"ни ишга туширди. Агар бирор киши мулоқотдаги бўшлиқни тўлдирмоқчи бўлса, у клубнинг почтасига ёзиши ёки рақамга қўнғироқ қилиши керак эди. У ерда унинг аҳволига қараб, мутахассислар ёки алоқа туфайли бир-бири билан боғланган ёлғиз одамлар у билан суҳбатлашдилар.
Ёлғизлик ва руҳий саломатлик мавзуси Британияда карантин пайтида асосий мавзулардан бирига айланди. NHS маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар тўртинчи катта одам ва ҳар ўнинчи бола руҳий касалликларга чалинади. Шу мақсадда, карантиндан олдин ҳам "Ньюкасл" #BeGameChanger дастурини ишга туширди, бу каби касалликлардан хабардорликни ошириш мақдасида. Клуб нафақат форма устидаги ҳэштегни тасвирлаб, хавф ҳақида огоҳлантиради, балки бир неча юзлаб мактаб билан ҳамкорлик қилади, маърифий маърузалар, спорт фестивалларини ўтказади, бу ерда мутахассислар муаммони аниқлаш ва ҳал қилишга ёрдам беришади. Пандемияда клуб хайрия жамғармаси ходимлари NHS кўнгиллилар ҳаракатига қўшилишди.



"Эвертон" тезда "Blue Family" рақамли икки томонлама ҳаракат платформасини ишга туширди. Баъзи одамлар пул билан ёрдам бериш учун рўйхатдан ўтганлар, бошқалари - уларга ёрдам бериш учун (озиқ-овқат, дори-дармон, мобил телефондаги пул, газ ёки электр энергияси учун тўловларни ёпиш, соғлиққа оид саволларга жавоб бериш). Йил давомида клуб "Гудисон Парк" яқинидаги 10 минг аҳолига ёрдам берди ва шу кунгача ёрдам бериб келмоқда. Клуб сайтида мунтазам равишда янги ҳаётий ҳикоялар пайдо бўлади. Масалан, октябрь ойида "Эвертон" январь ойида склероз ташхиси қўйилган 42 ёшли Дороти ҳақида гапирди.



Изоляция ҳолда, аёлнинг аҳволи сезиларли даражада ёмонлашди ва турмуш даражаси пасайиб кетди. Дастлаб, клуб унга бепул озиқ-овқат этказиб беришда ёрдам берди, кейин стандарт чоралар етарли бўлмаслигини англашди. Касаллик туфайли Дороти аввалгидек фаол бўлмаган, шунинг учун "Эвертон" тозалашни буюрган компания унинг уйида катта тозалаш ишларини олиб борган. Кейин клуб боғдорчилик ускуналарини сотиб олиш учун пул тўлайдиган бошқа хайрия ташкилотига мурожаат қилди. Масалан, Дороти тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқиши ва бир неча кун қамалиб ўтирмаслиги учун қулай ўриндиқ. Аммо бу ҳаммаси эмас: клуб Ливерпуль шаҳар кенгаши билан боғланиб, ундан аёлга ёрдамчи сўради. Шунинг учун унга доимий равишда дўконга борадиган ва бошқа уй ишларида ёрдам берадиган одам тайинланди.
"Эвертон"дан яна бир воқеа - катта ва камбағал оиладан чиққан 12 ёшли Холли. Қиз ёмон ўқиши ва ҳиссиётларни жиловлай олмаслиги сабабли мактабдан ҳайдалиш арафасида эди. Мактаб "Эвертон" хайрия ташкилотига мурожаат қилишни маслаҳат берди. Холли 12 ҳафталик ўқув дастурига қабул қилинди, у ерда ўқитувчилар, психологлар ва дастурнинг бошқа иштирокчилари одамлар билан ишлашади. 4 ойдан сўнг қизнинг хатти-ҳаракатлари яхшиланди (мактабда ҳам, уйда ҳам), у янги дўстлар топди ва у ҳали ҳам фонд ходимлари билан доимий алоқада.

Премьер-лига неча ўлимининг олдини олгани ва клублар буджетининг неча фоизини хайрия учун ажратганлигини ҳисоблашнинг иложи йўқ. Ва буларнинг барчаси унчалик муҳим эмаслиги аниқ. Оддий одамларга ёрдам бериш учун клубларнинг қўшган муносабати бундан ҳам муҳимроқдир. Улар 20 миллион фунт стерлингда тўхтаб, ҳар ой ёки ҳар чоракда хайрия қилишлари ва талаб қилинганидан кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига олишлари мумкин эди.
Бунинг ўрнига, АПЛ ҳамма муҳтожларга ҳаётни бироз осонлаштиришнинг янги усулларини ўйлаб топди.

Шунинг учун ҳам Премьер-лига катта ҳурматга сазовор бўлди.



sports.ru сайтидан Хуршида Абдикулова таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика