UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

АПЛ бошланмоқда: “Манчестер Сити” яна чемпион бўладими? (таҳлил) Янгиликлар

АПЛ бошланмоқда: “Манчестер Сити” яна чемпион бўладими? (таҳлил)

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ушбу мавсумда кетма кет учинчи бор АПЛда зафар қучишни ўз олдига мақсад қилган.

Бироқ Эрлинг Холанднинг жамоага келиб қўшилиши тутқич бермас Европа Чемпионлар Лигаси титулини қўлга киритишга ёрдам бера олармикан?! Англия чемпионатини ўтган йили энг юқорида якунлаган жамоа бу йил ҳам чемпионликка эришишига таҳлилчилар ишонишмоқда. Келинг, буни рўёбга чиқарувчи омиллар ва жамоадан нималар кутиш мумкинлиги борасида фикр юритамиз.

Истиқболлар
“Манчестер Сити”нинг асосий мақсади ЕЧЛда ғалаба қозониш ҳисобланади. Ҳар мавсум учун ўз олдига янада юксак марраларни кўзлаб йўлга чиқадиган жамоа учун ички чемпионатда биринчи ўриндан паст қайд этилган ҳар қандай натижа омадсизлик, дея қабул қилинади. Пеп Гуардиола янги мавсум учун мухлисларга совғалар тайёрламоқда. У Ситига анъанавий ҳал қилувчи 9 рақам бўла олади, дея ишонч билан Эрлинг Холандни келтирди. Ундан Европанинг топ клубларига қарши кечадиган мураккаб ўйинларда ўзини кўрсатиш талаб қилинади. Худди аввал Серхио Агуэро буни муваффақиятли уддалагани каби. Жамоа Эрлинг аргентиналикнинг ўрнини босишидан кўпроқ нарсани кутмоқда. “Манчестер Сити” кубокларни қалаштириб ташлайдиган кучга эга бир пайтда буни ўзига хос тарзда бажариш керак бўлади.



Худди ҳар мавсум аввалида бўлгани каби Ситида келиш ва кетишлар кўп бўлди. Бироқ жамоадаги ҳамма нарсанинг марказида Кевин Де Брюйне бўлиб қолаверади. Клуб иштирок этадиган тўрттала мусобақада ҳам Кевиннинг иштироки ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Белгиялик ўтган мавсумдаги АПЛ чемпионлигига энг кўп ҳисса қўшди ва бу мавсумда ҳам у жамоанинг бошқа футболчиларига қараганда кўпроқ тер тўкишига тўғри келади. Бу йўлда такомиллашган “Ливерпуль” эволюцияси жамоага жиддий тўсқинлик қилиши кутилмоқда. Ҳозирдан шуни аниқ айта оламизки, бизни икки клуб ўртасида чемпионлик талаш бўладиган қизиқарли мавсум кутиб турибди. Клуб ҳар қандай қийинчиликка бардош бера оладиган воситаларга эга ва катта эҳтимол билан буни амалга оширишади. Жамоа ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнаш учун қўлидан келганича курашади. Агар сиз ҳукмронликка одатланган бўлсангиз, таслим бўлиш варианти умуман мавжуд бўлмайди. Бир нечта янги чеҳраларнинг қўшилиши эса доим юқори марраларни кўзловчи жамоани янада қувватлантиришга хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” охирги 5 мавсумда 4 бор чемпион бўлган бўлса, биттасида иккинчи ўрин қайд этилган. 



Мураббий
Гуардиола ҳақида айтадиган янги гап йўқ. У мукаммалликни талаб қилади ва ундан бироз камроғи уни ғазаблантириб юбориши турган гап. Ёрдамчи мураббий Хуанма Лильо Қатарнинг “Ал Садд” клубига ўтиб кетганидан сўнг ёрдамчилар штабини ҳам жиддий қайта кўриб чиқиб шакллантириш мажбурияти юзага келди. Ушбу воқеадан сўнг “орқа хона” вакилларини ҳам жиддий силкитишга тўғри келди. Олдин клубда 23 ёшли футболчилар жамоасини бошқарган “Вэст Бромвич”нинг собиқ яримҳимоячиси Энцо Мареска “Парма” блш мураббийи лавозимини тарк этиб, кетиб қолган испаниялик мураббий ўрнини тўлдирди. Бу ўзгариш жамоага янги ғоялар олиб кириши ва кийиниш хонасида янграйдиган янги овоз салмоқли ўзгаришларни кўрсатиши керак. Гуардиола Этиҳаддаги еттинчи мавсумини бошлаш арафасида. 2016 йилда клубга олиб келинганидан буён мутахассис кутилганидан кўпроқ натижага эришди. У бешинчи чемпионлик титулини ҳам ўзиники қилишни жуда хоҳлайди. Пеп Раҳим Стерлинг ва Габриэл Жезусга жамоани тарк этишга рухсат берди. Уларнинг ўрнини босадиган футболчилардан собиқ позиция эгаларидан ўзиб кетадиган натижаларни қайд этишига оптимистик тарзда ишонади.



Трансферлар
“Сити”нинг ўтган мавсумлардаги майда камчиликлари барчага аён бўлиб қолди. Жамоага ҳақиқий ҳужумчи етишмай келаётган эди. Трансфер ойнаси ҳали очилмаган пайтда клуб Эрлинг Холандни “Реал”га бой бериб қўяётганидан жуда афсусда эди ва келаси мавсумда уни ўз таркибида кўришдан ниҳоятда мамнун бўлиши кўриниб турган эди. У ўтган мавсумда жуда кўп жароҳат олган бўлсада у майдонга тушган камдан кам ўйинларда майдонни голсиз тарк этар эди. Норвегия терма жамоаси футболчиси атиги 22 ёшда бўлишига қарамай Чемпионлар Лигаси ва Бундеслигада ўйнаш бўйича катта тажриба орттира олди. Бу эса унинг Англияда ўйнаб кета олишига ишонч билдирилишини таъминлади.



Жаҳон Чемпионати таъсири
Этиҳад кампусида бу ой анча тинч ўтади. Бошқа топ клубларда бўлганидек “Шаҳарликлар” ҳам қандайдир мақтанишга сабаб бўладиган нимадирга эришиш учун Яқин Шарққа йўл олади. Гарет Саутгейт “Сити”нинг деярли беш нафар ўйинчисини таркибга жалб этади. Жамоа юлдузлари ўз терма жамоаларида ўзларини кўрсатишга уриниб кўришади ва Боксинг Дейда “Лидс”га ўйинда майдонга тушиш учун етиб келишади ва ойни нисбатан тинчроқ ўтказади. “Манчестер Сити” ўтган мавсумда 29 та ўйинда зафар қучди. Яна 6 ўйин дуранг билан тугаган бўлса, 3 та ўйинда “шаҳарликлар” мағлубият аламини таътиб кўришди.



Форма савдосидаги етакчилик
Шарқий Манчестерда Кевин Де Брюйнедан машҳурроқ бўлиш жуда қийин. Футболчи етти мавсум давомида мухлисларни тўп узатишлари, тўп билан усталик билан муомала қилиши ва ҳар иккала оёғида милтиқдан ўқ узгандек зарба бера олиши билан ҳайратга солиб келди. Агар у яна бир неча мавсумни мана шундай юқори савияда ўтказа олса, у ҳам бошқа афсоналар каби ўз ҳайкалини Этиҳадда ўрнатади ва кетишидан олдин унинг бўйнида кўплаю медаллар шодаси осилиб туради. Биз ушбу совринлар қаторида тез орада Чемпионлар Лигаси ғолиблиги ҳам бўлишини умид қилиб қоламиз.



Ижтимоий тармоқ “жинниси” Жек Грилиш
Англиялик вингер ўзининг турли ижтимоий тармоқлардаги каналларида завқланаётган онларини бошқалар билан ўртоқлашиб келади. Грилиш мухлисларга ва қолаверса интернетда уни кузатиб борувчиларга нималар ёқишини жуда яхши билади. Унинг ижодидаги кўплаб ҳазиллар интернет фойдаланувчилари орасида вирусдек ёйилиб кетди. У учта йирик ижтимоий тармоқ бўйлаб миллионлаб обуначиларни ўзига жалб эта олди ва бу кўрсаткич ошишда давом этмоқда. Грилиш ижросидаги “жиг” Этиҳадда содир бўлса ю ким ҳам буни ўтказиб юборишни хоҳлар эди?!




Вест Хэм

Премьер-лига . 1-тур

07/08/2022, 20:30

2
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Эрлинг Холанд - 36', Эрлинг Холанд - 65'

Стадион: London Stadium, 62443 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
29'  Лукаш Фабианьский (Альфонс Ареоля)
57'  Майкл Антонио (Джанлука Скамакка)
57'  Мануэль Лансини (Саид Бенрахма)
90'  Джеррод Боуэн (Флинн Даунс)
90'  Пабло Форнальс (Конор Ковентри)
36'  Эрлинг Холанд
45'  Жуан Канселу
65'  Эрлинг Холанд
65'  Кевин Де Брёйне
78'  Илкай Гюндоган (Бернарду Силва)
78'  Эрлинг Холанд (Хулиан Альварес)
88'  Фил Фоден (Рияд Марез)
88'  Кевин Де Брёйне (Кол Палмер)
89'  Родриго Эрнандес (Калвин Филлипс)


МАНБА 

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика