АПЛ. Бьелса ва Гвардиола жамоалари ўртасидаги тўқнашувда ғолиб аниқланмади

Eldor Akmurzayev
3 окт 2020, 23:23
Англия чемпионати 4-тури доирасида ўтаётган “Элланд Роуд”даги баҳс дуранг (1:1) қайд этилди.

“Ман Сити” сафида Раҳим Стерлинга гол урган бўлса, “Лидс” таркибида эса захирадан ўйинга қўшилган Родриго Морено тўп киритди. Шу тариқа, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Марсело Бьелса шогирдлари 7 очко билан 5-ўринда турибди, “шаҳарликлар” эса 4 очко билан 10-поғонада бормоқда.

Лидс – Манчестер Сити 1:1 (0:1, 1:0)

«Элланд Роуд»

Голлар: 0:1 – 17 Стерлинг, 1:1 – 59 Родриго.

Лидс – Мелье, Купер, Эйлинг, Кох, Даллас, Клих (Дэвис, 77), Филлипс, Элдер Кошта, Алиоски (Поведа, 46), Робертс (Родриго, 56), Бэмфорд.

Манчестер Сити – Эдерсон, Рубен Диаш, Менди (Аке, 71), Лапорт, Уокер, Марез (Фернандиньо, 77), Фоден, Ферран Торрес (Бернарду Силва, 65), Родри, Стерлинг, де Брюйне.

Огоҳлантиришлар: Бэмфорд (12), Менди (36), Даллас (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia