UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  819 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

АПЛ 15-турига анонс: "Арсенал" қаерда, "Арсенал"? Янгиликлар

АПЛ 15-турига анонс: "Арсенал" қаерда, "Арсенал"?

Теглар :  Превью АПЛ
Англия чемпионатининг навбатдаги турида Лондон дербиси, "иблислар"нинг "тулкилар"га, "шпорлар"ларнинг "бўрилар"га қарши баҳсларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Лондон дербиси (26 декабрь 22:30)

Микель Артетанинг "Арсенал"даги фаолияти шунчалик муваффақиятсиз чиқяптики, "тўпчилар"нинг ҳар бир ўйини олдидан миш-мишлар тарқалади — бу униннг сўнгги имконияти. Афтидан, клуб раҳбариятининг испаниялик мутахассисга ишончи ҳеч тугамайди. Бу гал ҳам Артетанинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди, унинг шогирдлари Лэмпарднинг "Челси"сига қарши ўйнайди. 

Айни пайтда "тўпчилар" турнир жадвалининг 15-поғонасига жойлашган (аутсайдерлар ҳудуди билан орадаги фарқ 4 очкога тенг) бўлса, "аристократлар" 5-бўлиб турибди (2-ўрин билан орадаги фарқ 2 очкога тенг).

"Арсенал" сўнгги 7 ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлди, 2 дуранг. Бунга Лига кубоги доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинни қўшинг (1:4). Замонавий "Арсенал" ҳатто "Бёрнли" билан ўйинларда ҳам фаворит бўлмай қолди. Раҳбарият ҳозирча Артетани алмаштирмади. Клуб афсоналари ҳам Микелга ишонч билдиришни маслаҳат беришмоқда, чунки у ажойиб мутахассис. Клуб қийин вақтда жамоани қабул қилиб олган мураббийни қўллаб-қувватлайди. Эҳтимол, Артетанинг истеъфоси "тўпчилар" чемпионшипга тушиб кетсагина амалга ошиши мумкин...

"Челси" жорий мавсумда голлар сони бўйича фақат "Ливерпуль"дан ортда қолмоқда. Жамоа охирги ўйинини "Вест Хэм"га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. "Арсенал" эса дербига "Эвертон" майдонида мағлуб бўлиб етиб келмоқда.

Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнгги тўқнашув 1 август оқшомида содир бўлган эди. Пулишич ҳисобни очган лига кубоги финалида Обамеянгнинг дубли "тўпчилар"га ғалаба келтирган. Навбатдаги баҳс қандай натижа кутяпсиз?

Арсенал

Александр Ляказетт - 35', Гранит Джака - 44', Букайо Сака - 56'

Премьер-лига . 15-тур

26/12/2020, 21:30

1
:
3
Тугади

Челси

Тэмми Абрахам - 85'

Стадион: Emirates Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
16'  Пабло Мари
35'  Александр Ляказетт
44'  Гранит Джака
56'  Букайо Сака
56'  Эмиль Смит Роу
65'  Эмиль Смит Роу (Джо Уиллок)
71'  Габриэль Мартинелли (Николя Пепе)
83'  Киран Тирни
90'  Александр Ляказетт (Шкодран Мустафи)
46'  Матео Ковачич (Жоржиньо)
46'  Тимо Вернер (Каллум Хадсон-Одои)
73'  Тиаго Силва
74'  Н'Голо Канте (Кай Хаверц)
85'  Тэмми Абрахам
85'  Каллум Хадсон-Одои
90'  Жоржиньо

Турнинг марказий ўйини (26 декабрь 17:30)

Сульшер жамоасининг юқорилаб кетганини биров пайқамай қолди. Муаммолар гирдобида дейилаётган МЮ мағлубиятсиз (6 тасида ғалаба) 7 ўйиндан кейин кучли тўртликка кирди. Заҳирадаги учрашувда ҳам ғалаба қозонса, 2-ўринга кўтарилади. Унга қадар "қизил иблислар" 2-ўринни эгаллаб турган "Лестер" имтихонидан ўтиши керак бўлади. Мазкур дуэлни "айёр мураббийлар орасидаги жанг"га қиёслаш мумкин — Сульшер ҳам, Рожерс ҳам рақибга мослашувчанлиги билан машҳур. 

Қизқарли жиҳати шундаки, МЮ қаторасига 12 ўйиндан буён "Лестер"га имкониятни бой бермаган. "Тулкилар" "қизил иблислар"ни сўнгги бор 2014 йилнинг сентябрида мағлуб қилган эди. Бу галги тўқнашувдан қандай натижа кутяпсиз?

Лестер

Харви Барнс - 31', Аксель Туанзебе - 85'

Премьер-лига . 15-тур

26/12/2020, 16:30

2
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 23', Бруну Фернандеш - 79'

Стадион: King Power Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
31'  Харви Барнс
31'  Джеймс Мэддисон
54'  Джеймс Мэддисон
81'  Марк Олбрайтон (Айосе Перес)
85'  Аксель Туанзебе
89'  Уилфред Ндиди
23'  Маркус Рэшфорд
23'  Бруну Фернандеш
45'  Бруну Фернандеш
54'  Дэниел Джеймс (Поль Погба)
66'  Виктор Линделеф (Аксель Туанзебе)
75'  Антони Марсьяль (Эдинсон Кавани)
79'  Бруну Фернандеш
79'  Эдинсон Кавани

"Бўрилар" "шпорлар"ни имтихон қилади (28 декабрь 00:15)

"Тоттенхэм" кетма-кет 2 ўйинда имкониятни бой берди. Мантиққа тўғри келмаса-да, Моуринью ҳар 2 учрашувдан кейин жамоасининг яхшироқ ўйнаганини таъкидлади. Португалиялик мутахассис лондонликларнинг ўйини тезкор қарши ҳужум асосида қурган. "Тоттенхэм"нинг ўйинида асосий урғу Сон ва Кейнга қаратилади. Клуб бундай ўйини билан "Вулверхэмптон"га қарши қийналиши мумкин. "Бўрилар" айнан топ-6 жамоаларни "тишлаши" билан ном қозонган. Мазкур клублар ўртасидаги сўнгги баҳс 1 март куни ўтказилган ва "Вулверхэмп"тон 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Навбатдаги тўқнашувдан қандай натижа кутяпсиз?

Вулверхэмптон

Ромен Саисс - 86'

Премьер-лига . 15-тур

27/12/2020, 23:15

1
:
1
Тугади

Тоттенхэм

Танги Ндомбеле - 1'

Стадион: Molineux Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
46'  Даниэл Поденсе
58'  Конор Коуди
68'  Фернандо Марсал
70'  Нелсон Семеду
75'  Фернандо Марсал (Раян Айт-Нури)
83'  Жоау Моутинью (Оуэн Отасоуи)
86'  Ромен Саисс
86'  Педру Нету
90'  Даниэл Поденсе (Витинья)
1'  Танги Ндомбеле
1'  Бен Дэвис
45'  Харри Уинкс
63'  Серхио Регилон (Стивен Бергвейн)
70'  Танги Ндомбеле (Мусса Сиссоко)
84'  Сон Хын Мин (Эрик Ламела)

Шунингдек, 15-турда қуйидаги ўйинларга гувоҳ бўлишингиз мумкин: 

"Астон Вилла" - "Кристал Пэлас" (26 декабрь 20:00)

"Фулхэм" - "Саутгемптон" (26 декабрь 20:00)

"Ман Сити" - "Ньюкасл" (27 декабрь 01:00)

"Шеффилд" - "Эвертон" (27 декабрь 01:00)

"Лидс" - "Бёрнли" (27 декабрь 17:00)

"Вест Хэм" - "Брайтон" (27 декабрь 19:15)

"Ливерпуль" - "Вест Бромвич" (27 декабрь 21:30)

Фахриддин тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика