Анвар Солиев "Пахтакор"га қайтди
18 июл 2013 18:46
Янгиликлар


Анвар Солиев "Пахтакор"га қайтди
Тажрибали ҳужумчи Анвар Солиев яна "Пахтакор" учун ўйнайдиган бўлди.
2001 йилдан 2007 йил охирига қадар жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб, Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, МДҲ Чемпионлари Кубогида "Пахтакор" билан ғалабаларга эришган ҳужумчи яна "шерлар" таркибидан ўрин оладиган бўлди. Шу тариқа жамоамизга давралар оралиғида яна бир футболчи келиб қўшилди. Солиевнинг тажрибаси ва маҳорати жамоамизга иккинчи даврада қўл келиши табиий. Бундан ташқари, у ёш ҳужумчиларимизга турли маслаҳатлар бериб, қимматли тажрибаси билан уларнинг ўсишига ёрдам бериши, шубҳасиз. Фаолиятини "Навбаҳор"да бошлаган Солиев 2008 йилдан буён "Бунёдкор" сафида ўйнаб келганди.
Энди у яна "Пахтакор" ишқибозларини ўз голлари билан қувонтиришга ҳаракат қилади. Биз Анварга жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишини тилаб қоламиз.
Энди у яна "Пахтакор" ишқибозларини ўз голлари билан қувонтиришга ҳаракат қилади. Биз Анварга жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишини тилаб қоламиз.

Фикрлар