UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  8 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Анвар Бердиев юбилей 500-баҳсини ўтказди Янгиликлар

Анвар Бердиев юбилей 500-баҳсини ўтказди

Суперлиганинг 15-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда фарғоналикларнинг афсонавий футболчиси Анвар Бердиев фаолиятидаги расмий 500-баҳсида иштирок этди. Шу вақтга қадар тажрибали ҳужумчи Ўзбекистон чемпионатларида 499 та учрашувда иштирок этганди.

Айтиш керакки, футболчи мазкур ўйинларнинг кўплаб қисмини қадрдон жамоаси бўлмиш, “Нефтчи” сафида ўтказган ҳамда ўзининг тўпурарлик салоҳияти, бектакрор ўйинлари билан нафақат фарғоналик, балки бутун ўзбекистонлик мухлисларнинг қалбидан ўчмас из қолдирди.  

40 ёшли ҳужумчининг  500-баҳси “ўзбек эл-классикоси” ҳисобланмиш “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ҳужумчи мазкур ўйинда заҳирадан майдонга тушди ва “Нефтчи” учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг стадионда футболчини жамоадошлари 500 рақами туширилган футболка билан табриклашди. 

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ходимлар ва жамоа мухлислари номидан Анвар Бердиевни мазкур юбилей баҳси билан табриклаймиз! 

“Нефтчи” матбуот хизмати.



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика