UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  1 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17

Анвар Бердиев: "Хоразм" жамоаси уй ўйинларини тезроқ табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Хоразм" жамоаси уй ўйинларини тезроқ табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Албатта, биз бу ўйин қийин бўлишини билардик. "Хоразм" жамоасига тезроқ сунъий майдондан чиқиб уй ўйинларини табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман.

Фарғона вилоятидан узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Шунингдек, "Хоразм" жамоасини ўйин давомида фаоллик билан ишқибозлик қилган маҳаллий мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сизнингча, "Турон" бугун 1 очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?


- Ўйиннинг боришидан келиб чиқсак, биз 2 очко йўқотдик. Чунки сўнги дақиқаларда Бобур Қосимовнинг майдон эгалари дарвозасига киритган голи инобатга олинмади. Бу вазиятда яққол гол бўлганди, билмадим, ён ҳакамлар бу каби қарорларни қандай чиқаришади, хайронман. Қийин майдонда ўйин ўтказаяпмиз, ҳакам биргина тушунарсиз қарори билан йигитларнинг шунча меҳнатини йўққа чиқарди. Тўғрисини айтганда, йигитларнинг меҳнатига ачинаяпман.

- Анвар ака, сиз ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлгансиз. Шундан келиб чиқиб айтингчи, ўзбек футболида ҳужумчилар танқислигига сабаб нима?


- Ўзбек футболида ҳозир яхши ҳужумчилар бор. Кейинги йилларда уларнинг сони янада кўпаяди. Бизга ҳозирда ҳужумчилар билан ишлайдиган алоҳида мураббийлар зарур. Шунда албатта келажакда ҳужумчилар танқислиги муаммоси бартараф этилади, кўплаи истеъдодли ҳужумчилар етишиб чиқади деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика