UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05"Леганес" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  0 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  1 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  2 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  3 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  4 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0 20:53Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"  5 20:43Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"  1 20:25Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади  15 20:21"Арсенал" — "Брентфорд". Райс асосий таркибда, Эдегор ва Сака захирада  4 20:18Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди  9

Анвар Бердиев ўтган мавсумдаги тўпурар ҳужумчиси нима сабабдан "Шўртан"дан кетганини айтди Янгиликлар

Анвар Бердиев ўтган мавсумдаги тўпурар ҳужумчиси нима сабабдан "Шўртан"дан кетганини айтди

Суперлиганинг 5-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Бундай мухлислар олдида ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф бўлиши керак. Биринчи бўлим охирида стандартдан кейин гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун олдинга ҳаракатландик ва шу сабабли иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Агарда бундай ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмасак, очко олишимиз жуда қийин бўлади. Наманганда шунча мухлис қаршисида "Навбаҳор" майдонида вазиятлардан фойдалана олмасангиз босим кўтарилиб кетаверади.

- Анвар ака, Сизни жуда кучли ҳужумчи сифатида кўрганмиз. Бугун "Шўртан"да яққол ҳужумчини кўра олмадик. Бунга сабаб нимада?

- Эътибор берган бўлсангиз, биз бугун уч нафар ҳужумчи билан ўйнадик. Ҳужумга қанотдагилар ҳам ёрдам беришлари керак эди. Ҳужумга ўта олмасак ҳимояланишимиз керак. Ҳужум чизиғимизда Далер Шарипов ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда бизда кўп ҳам вазият бўлмагани учун ҳужумчимиз кўринмади. Иккинчи бўлимда эса бизда дарвозани ишғол қилиш учун вазиятлар бўлди, бироқ бундан фойдалана олмадик. Айта оламанки, бугун биз уч нафар ҳужумчи билан ҳаракатландик.

- Таркибингиздаги футболчиларнинг катта қисми, ва шунингдек, балки Сизнинг мураббийлик фаолиятингизда ҳам бугунгидек мухлислар тўла, қайноқ атмосферадаги стадионда биринчи ўйинингиз бўлса керак. Ҳиссиётлар қандай?

- Шундай. Олдин биз Наманганга футболчи сифатида келганмиз. Бу сафар мураббий сифатида келдим, ҳиссиётлар ўша-ўша. Наманганда футбол ўйнаш ёқимли. Негаки тўла стадионда футбол ўйнаш футболчи учун шараф бўлиши, стадионнинг ҳар бир қаричида тўп учун курашиши лозим. Футболчиларда бир кун келиб нимадир ўзгариши керак-ки, биз сўнгги вазиятда нуқта қўя оладиган жойда оқсаяпмиз. Футболчилар ҳаракат қилишмоқда, буни машғулотларда ҳам ишлаяпмиз. Бугун ҳам кўрдингиз, вазиятлар бўлди, булардан гол ура олмадик. Наманганда "Навбаҳор"га қарши тўп суриш барча учун қийин бўлади. Хатолар устида ишлаймиз, "Навбаҳор"га кейинги ўйинларда омад тилаймиз.

- Яқин ўтмишнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирисиз. Футболчилик фаолиятингизга назар солсак, ўша пайтларда бир йўла бир неча нафар ўзбекистонлик ҳужумчилар тўпурарлик учун курашарди. Хатто жамоалар етакчилари ҳужумчилар бўлишарди. 25тадан кам гол урган футболчи тўпурар бўла олмасди, хатто 25-28та гол урган футболчи иккинчи, учинчи ўринда қайд этиларди. Сиз билан ўйнаган Умид Исоқов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Шуҳрат Мирхолдиршоев каби ҳужумчилар бор эди. Ҳозир эса бизда ҳужумчилар камайиб кетди. Яхши ҳужумчиларнинг чиқмаётгани сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Фикримча, ҳозирги эътибор жамоавий футболга ўтиб кетди. Яққол ҳужумчиларга эркинлик берилмай қўйди. Бизда яхши иқтидорлар кўп. Уларни яхши тарбияласак янги Умид Исоқов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Шуҳрат Мирхолдиршоевлар етишиб чиқади. Бу устида ишлаш керак. Футболчига эркинлик бериш керак. Яқин келажакда ўша каби ҳужумчилар етишиб чиқади. Менга ҳам бу ачинарли ҳолат. Сўнгги йилларда легионерлар тўпурарликка баҳслашяпти. Бу бизнинг футболчиларга иштиёқ бўлиши керак. Агарда бизда маҳаллий футболчиларга эътибор қаратилса, ўзбеклар ҳам тўпурарлик учун кураша олади. 

- Ўз жамоангиздаги бирор ҳужумчи билан бу борада ишлаяпсизми?

- Албатта. Ҳужумчиларимизга эътибор берадиган бўлсангиз, бири Далер Шарипов 2004 йил, ҳали жуда ёш. Иккинчисини Қирғизистон чемпионатидан чақириб олдик. Биз имкон даражасида ўз футболчиларимиздан жамоа шакллантирдик. Бироқ ҳали ҳам футболчиларда ўзига бўлган ишончсизликни йўқота олмаяпмиз. Машғулотларда яхши ҳаракат қиляпмиз, ҳаммаси яхши ўхшаяпти. Майдонда ҳам ўйин борасида ёмон эмасмиз. Ишлашда давом этсак бу камчиликларни йўқота оламиз.

- Ўтган йили жамоада тўпурар ҳужумчи (Мухриддин Зоиров) бор эди. У нега жамоадан кетди?

- У билан молиявий шартларни келиша олмадик. Бошқа клуб биз таклиф қилган суммадан кўпроқ кўпроқ бергани учун жамоамиздан кетди. Оддий жавоб шу.

- Қаршидан Суперлигада уч жамоа бор. "Шўртан"нинг молиявий ҳолати қандай?

- Менимча бюджет каби маълумотларни ошкор қилишим нотўғри бўлади. Бизга ҳомийимиз "Ҳудудгаз" катта ёрдам бермоқда. Уларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Бор имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Шўртан"нинг олдидаги мақсади қандай?

- Жамоамиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Лекин бунинг учун футболчилар ўзларига бўлган ишончини ошириши керак. Бу устида ишлаяпмиз. Кейинчалик натижа ҳам бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
12 апр 06:16:30
ArsaBarsa
Qarshidan 3 ta jamoa bor deb savol bergan odam qaysi kallasi bilan Qashqadaryo deyolmadi?
+1   
12 апр 02:23:46
Аброр Ибрагимов
Ман бир нарсага хайрон колопман Кукон- Шуртан уйинида хакам водийлик Навбахор- Шуртан уйинидаям хакам водийлик ифлослар Тухтасинов билан Туйчибоев Мусор хакамлар шу учун футболимиз ривожланмайди. Ундан кура Шуртанни сразу Про лигага жунатворинглар. Бечора Шуртан шундогам бирорта номдор футболчиларсиз харакат килишопти чемпионатимизга. ПФЛ гаям УФА ангаям Артел лигангаям айникса Мусор Хакамларингаям. Яккол билиниб колди Кашкадарёдан учта жамоа Супер лигамизга куплик килопти. Лекин уйин буйича бугун Шуртан Навбахордан ёмон куринмади бушашманглар йигитлар Гузор халки сизлар билан!!!
   
12 апр 13:37:28
Тулкин Хайитов
Белгиланмаган пенальти хакида савол йук, мухокама килинаётгани хам йук вар хам курмади демак олдиндан аник булган
   
12 апр 08:03:38
Baxtigali Adilov
Шуртан зор уйнади гап йок.энг кизиги шархловчи пенальти бор деб кейин мужмал жавобларга кетиб колди
   
12 апр 07:58:03
Akmal Qaxorov
Har safar bir xil savol beraveradimi ?
Yaxshi xujumchi yoʻqligiga nima sabab...
Yaxshi o'tgan safar aytgandim deb qoʻymabdi
   
12 апр 06:35:26
Ibriximjon Mamadaliev
oltin top фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
сизга савол,санаб утган хужимчиларингизни хаммасини термага чиқириб куришган,нимага булар термада тортиб кетолмаган??? мани жавобим у пайтлар олий лигамизи савияси хозирги про лигадан хам паст эди,олийдаги бази бир жамоалар бор эди буларга хохлаганча гол уриса буларди,юқортдаги футболчиларез шундай жамоларга 4-5 талаб хам гол уриб ташлайверарди,термага чақиришганда осиени уртамиёнаси Бахрайинлар билан уйиндаям қахрамон хужимчиларимиз куринмай қолишарди,термани русда уйнайдиган леганерларимиз нари бери қилиб тортиб юришарди,бир скз билан айтганда бир сумга қиммат хужимчилар эди булар,агар хақиқатдан кучли бклишганида термпда уйнаб кетишган буларди,айтганча буларни ичида Анвар Солиев термада нармалне уйнаган эди
U damlardA faqat paxtaoy da oʻynagan futbolchi termada oʻynagan va oʻynab ketilgan boshqa futbolchilarga non yoʻq edi.uzb termasi NEFTChIga yutqazgan oʻsha termada tortib ketmagan Isaqov berdievlar dubl qilishgan xisob 5:2 neftchi foydasiga Xamidullaev paxtakorlar oʻtgandan keyin termada oʻynagan Anjanda yurganda emas
   
12 апр 05:39:15
oltin top
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2000-йил, Жафар Ирисметов (Дўстлик 45 та гол), 2001-йил, Умид Исоқов (Нефтчи 28 та гол), 2002-йил, Баҳтиёр Ҳамидуллаев (Андижон 22 та гол), 2003-йил, Марсел Идиатулин(Қизилқум), Шухрат Мирхолдиршоев (Навбаҳор) 26 та гол, 2004-йил, Шухрат Мирхолдиршоев (Навбаҳор 31 та гол), 2005-йил, Анвар Солиев (Пахтакор 29 та гол), 2006-йил, Павел Соломин (Трактор 21 та гол), 2007-йил, Илҳом Мўминжонов (Қурувчи 21 та гол). Кейинги йилларда юқорида таъкидланганидек мавсум тўпурарлари натижалари пасайиб кетяпти.
сизга савол,санаб утган хужимчиларингизни хаммасини термага чиқириб куришган,нимага булар термада тортиб кетолмаган??? мани жавобим у пайтлар олий лигамизи савияси хозирги про лигадан хам паст эди,олийдаги бази бир жамоалар бор эди буларга хохлаганча гол уриса буларди,юқортдаги футболчиларез шундай жамоларга 4-5 талаб хам гол уриб ташлайверарди,термага чақиришганда осиени уртамиёнаси Бахрайинлар билан уйиндаям қахрамон хужимчиларимиз куринмай қолишарди,термани русда уйнайдиган леганерларимиз нари бери қилиб тортиб юришарди,бир скз билан айтганда бир сумга қиммат хужимчилар эди булар,агар хақиқатдан кучли бклишганида термпда уйнаб кетишган буларди,айтганча буларни ичида Анвар Солиев термада нармалне уйнаган эди
   
12 апр 00:25:41
Жахонгир-9
Воха жамоалари демокчи эдим.
   
12 апр 00:24:58
Жахонгир-9
Водий жамоалари шарманда килди.Уят хам керак да.Очко улашувчи жамоа сифатида танилди ва тарихда колади Шуртан ва Машал
   
12 апр 00:16:39
Ўзбек футболининг муҳлиси
2000-йил, Жафар Ирисметов (Дўстлик 45 та гол), 2001-йил, Умид Исоқов (Нефтчи 28 та гол), 2002-йил, Баҳтиёр Ҳамидуллаев (Андижон 22 та гол), 2003-йил, Марсел Идиатулин(Қизилқум), Шухрат Мирхолдиршоев (Навбаҳор) 26 та гол, 2004-йил, Шухрат Мирхолдиршоев (Навбаҳор 31 та гол), 2005-йил, Анвар Солиев (Пахтакор 29 та гол), 2006-йил, Павел Соломин (Трактор 21 та гол), 2007-йил, Илҳом Мўминжонов (Қурувчи 21 та гол). Кейинги йилларда юқорида таъкидланганидек мавсум тўпурарлари натижалари пасайиб кетяпти.
-1   
12 апр 05:49:54
Ўзбек футболининг муҳлиси
oltin top фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
сизга савол,санаб утган хужимчиларингизни хаммасини термага чиқириб куришган,нимага булар термада тортиб кетолмаган??? мани жавобим у пайтлар олий лигамизи савияси хозирги про лигадан хам паст эди,олийдаги бази бир жамоалар бор эди буларга хохлаганча гол уриса буларди,юқортдаги футболчиларез шундай жамоларга 4-5 талаб хам гол уриб ташлайверарди,термага чақиришганда осиени уртамиёнаси Бахрайинлар билан уйиндаям қахрамон хужимчиларимиз куринмай қолишарди,термани русда уйнайдиган леганерларимиз нари бери қилиб тортиб юришарди,бир скз билан айтганда бир сумга қиммат хужимчилар эди булар,агар хақиқатдан кучли бклишганида термпда уйнаб кетишган буларди,айтганча буларни ичида Анвар Солиев термада нармалне уйнаган эди
Ман ички чемпионат ҳақида ёздим, хоп улар тортолмаган экан, Европада ўйнаган Қосимов, Шацких Осиёда тенгсиз бўлган Жепаров пайтида ҳам термамиз халқаро майдонда кучли ўйнаганми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика