UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Ливерпуль" ёзда Хави Симонсни ўз таркибига қўшиб олмоқчи  0 17:38"Goal" талқинига кўра "Барса" ва "Реал" — ЕЧЛ асосий фаворитлари  14 17:15Ўзбекистон кубоги. "Дизак" "Гулистон" устидан ишончли ғалабага эришди  1 16:46"Юве" "Фиорентина" билан муваффақиятсизликка учраган тақдирда Моттани истеъфога чиқариши мумкин. Манчини ўринбосарлик учун асосий номзод  2 16:16Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Севинч" ОКМК-W'ни йирик ҳисобда таслим этди  0 15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  10 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  4 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  18 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  4 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  7 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  12 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  17

Анвар Бердиев: "Қуръада "Насаф" ёки "Бунёдкор" каби кучли рақиблар билан тушиб қолишдан чўчигандик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Қуръада "Насаф" ёки "Бунёдкор" каби кучли рақиблар билан тушиб қолишдан чўчигандик"

Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Истиқлол"-"Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Анвар Бердиев қуйидагича фикрларни билдирди.

"Насаф" жамоасини қандай кучга эга эканлигини ҳамма яхши билади. Ўйлайманки, йигитлар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди, умуман олганда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик.

Ўзи қуръа вақтида хавотирда эдик, "Насаф" ёки "Бунёдкор" каби кучли рақиблар билан тушиб қолишдан чўчигандик. Чунки биласизлар, бу жамоаларда аксарият ёш футболчилар ўйнайди, тўп узатишларини маромига етказишади. Ўйлаганимиздек, қуръа натижасига кўра "Насаф" билан тушиб қолдик. Биласизлар, бу жамоа футболчилари кучли, жамоа бош мураббийи ҳам ўзбек футболида ўз ўрнига эга, уларни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.

Биздаги асосий мақсад - Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш, шу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилишда давом этамиз. Бугунги ўйинда камчиликларимизни кўриб олдик.
Ҳакамлик ҳақида? Ҳакамлар ишини муҳокама қилмоқчи эмасман, уларни ишига баҳо берадиган ҳакамлар қўмитаси бор, улар учрашувни кўриб чиқиб хулоса қилишади.

Иккинчи таймда ўйинимиз кучайди? Буни сабаби "Насаф" жамоаси иккита гол уриб олгач, озгина хотиржамликка берилди ва бизда имкониятлар юзага кела бошлади. Бундан ташқари бизда ортга йўл қолмаганди, шу сабаб бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтдик. Иккинчи бўлимда битта гол урдик, иккинчисига вақт ва қайсидир маънода омад ҳам етишмади. Бугун жамоамиз йигитларини "Насаф" номи озгина ҳаяжонга солди шекилли, улар ўйинга мослашиб олгунга қадар бир оз қийинчиликка дуч келишди, аслида ҳар қандай жамоага қарши ўйнаса бўлади.

Иккинчи даврада жамоамиз бош мураббийи билан кучайтириш лозим бўлган чизиқлар тўғрисида муҳокама қилиб оламиз. Албатта кўз остимизга олиб қўйган футболчилар бор, насиб қилса уларни таркибга жалб этамиз, қачон шартнома имзоласак, ана ўшанда расман эълон қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика