UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  23 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  46 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

Анвар Бердиев: "Машғулотларда стандарт вазиятларга катта эътибор қаратгандик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Машғулотларда стандарт вазиятларга катта эътибор қаратгандик"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.




"Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шу биз кутган нарса яна юз берди. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Бугун ҳам яна шундай ҳолатда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кейинги ўйинимиз ҳам Кубок доирасида "Андижон"га қарши кечади. Про лигада ҳеч нарса маълум эмас. Ҳамма ўйинлар олдинда турибди. Ҳаёт давом этади, кейинги баҳсларга астойдил тайёргарлик кўрамиз", – деди Бердиев.  

- "Турон" аввалги ўйинларда мазмунли футбол кўрсатаётганди. Бугун жамоа яхши ўйнамагандек. Бунга нима сабаб бўлди?

- Футболда ҳар доимо ҳам сиз кутган нарса рўй бермайди. Балки бунга футболчиларим ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўришгани сабаб бўлгандир. Биринчи бўлимда ўзим ҳам жамоам ўйинидан қониқмадим. Голдан кейин жамоамиз иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата олди. Ҳумоюн Муртозаев ва Азиз Ибрагимовда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун вазиятлар бўлди, бироқ омадимиз келмади. Бу ўйинни тахлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёгарлик кўрамиз. 

- Ҳумоюн Муртозаев бугун йўқолиб қолгандек....

- Мен бундай фикрда эмасман. Қолаверса, "Андижон" ҳимоячилари анча тажрибали ҳисобланади. Муртозаевга ҳам осон бўлгани йўқ. Лекин у вазиятларга эга бўлди. Эсингизда бўлса, биринчи даврадаги ўйинда унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтганди. Бугун ҳам унда имконият бўлди, ундан фойдалана олмади. Ҳужумчи қачон кўзга ташланади? Қачонки, у гол урса, шунда кўзга ташланади. 

- "Андижон" биринчи даврадаги каби бугун ҳам стандарт вазиятдан фойдаланиб кетди. Жамоангиз машғулотларда бунга катта эътибор бермаганмиди?

- Биз машғулотларда стандарт вазиятларга катта аҳамият бердик. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳам, биз айтган футболчимиз Маматказин билан охиригача кураш олиб бормади ва улар тўп киритди. Лекин машғулотларда бунга эътибор қаратгандик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика