UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  1 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Қизиқарли ва қийин учрашув бўлди. Жамоамиз қайтадан шаклланганида айтиб ўтгандим, мусобақада осон учрашув бўлмайди. Барча жамоалар ҳар бир очко учун жон-жаҳди билан кураш олиб боришади. Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

Бизга қийинчилик туғдирган яна бир холат қолдирилган учрашувлар эвазига тиғиз тақвимга дуч келдик. Футболчиларимизга бугун кўрсатган ўйинлари миннатдорчилик билдираман. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг руҳан тикланиб майдонда ўз ўйинини намойиш этиш осон иш эмас. Шуни ҳис қилган холда йигитлар билан бугунги беллашувга тайёргарлик кўрдик. Қийин ўйин бўлди, якунда ғалаба қозондик. "Хоразм" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Ҳозир мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган "Динамо" билан 2 очколик фарқ бор. Нима деб ўйлайсиз, "Истиқлол" юқори тўртликка чиқа оладими?

- Энди футболда олдиндан бирон нарсани айтиб бўлмайди. Имконият борми, охиригача ҳаракат қиламиз, курашамиз. Юқори тўртликка чиқишимиз рақиблар томонидан қайд этиладиган натижага ҳам боғлиқ. Навбатдаги "Оқ-тепа"га қарши ўйин ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Бу ўйинга ҳам астойдил тайёргарлик кўрамиз ва биз учун ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика