UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  28 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  6 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Анвар Бердиев: "Бизга битта нарса етишмаяпти - гол" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бизга битта нарса етишмаяпти - гол"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

Дерби мақомидаги ўйин, голгача давом этди деб ўйлайман. Агар биз биринчи гол урганимизда ғалаба қозонардик. Ғалаба учун гол уриш керак. Вазиятлар бор, аммо улардан фойдаланишда оқсоқланаяпмиз. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклаймиз. Фурсатдан фойдаланиб "Турон" клуби раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман, ажойиб майдон ва шароит учун", - дейди Анвар Бердиев. 

- "Истиқлол" кетма-кет икки турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ўтган йил бошқача тактикада ўйнардик. Ҳимоядан эмас ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилаяпмиз. Машғулотларда ҳужумчиларимиз қийин вазиятлардан ҳам гол уришади, ўйинда эса омадимиз келмаяпти. "Турон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" билан баҳсга қадар машғулотларда вазиятлардан фойдаланиш учун жиддий ишладик. 90 дақиқа давомида ҳимояда ўйнаб гол ўтказмаслик қийин. Бизга гол етишмаяпти. Агар гол уриб юта олсак футболчиларнинг ишончи ортади ва ҳар сафар шундай ўйнашга одатланиб қолади.

- Трансфер ойнаси вақтида жамоани кучайтириш учун қандай ишлар олиб борилди?
- Биз истаган футболчилар ўз жамоаларида асосий таркибда ўйнашмоқда. Қолганлар эса таркибимиздаги футболчилардан кучли эмас.

- Клуб ёшлар жамоасида асосий таркибга қўшилиб кета оладиган ва кучайтира оладиганлар борми?
- Афсуски йўқ. Уларни машғулотларга жалб қилаяпмиз. Кўраяпмизки катта футболга кириб келиш учун қадам ташлашлари керак. Болалар футболида катта футболга ўтиш қийин жараён.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика