

Антуан Гризманн эса учрашувда биринчи голни уришга эришди. Шу тариқа франциялик ҳужумчи ўзининг 389 дақиқага чўзилган голсиз ўйинлар сериясига барҳам берди.
Гризманн жорий йил 25 августидан бошлаб, гол урмай келаётганди. Агар унинг миллий терма жамоалар ўйинлари билан қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, голсиз ўйинлар серияси 6 та ўйинга етганди.



