"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Валенсия фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
The Mirror нашрининг хабар беришича, ўйинчини сотиб олиш учун миланнинг "Интер" клуби ишга киришган. Эквадорлик футболчининг МЮ билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади ва у бошқа клуб билан музокара ўтказиш имкониятига эга.