Антонио Конте: “Челси” билан шартномам бор. Яна кўп йиллар бу жойда ишламоқчиман”

Aslanov Jasurbek
11 май 2017, 22:54
“Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Интер” жамоасидан бўлаётган қизиқиш ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

 

“Челси” билан шартномам яна икки йил амалда бўлади. Ҳар бир мураббий янги жамоада иш бошлар экан, бу жойда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, яхши натижаларга эришишни истайди. Шу жумладана мен ҳам.  Айни пайтда мен учун энг муҳими – олдимизга қўйилган мақсадга эришиш. Бутун мавсум мобайнида амалга оширган ажойиб ишимизни муносиб якунига етказишимиз лозим. Бунга тайёр бўлишимиз ва энг муҳим қадамни қўйишимиз лозим.  Ғалабага эришишимиз  керак ва сўнгра бу ютуқни биргаликда нишонлаймиз”, дейди италиялик мутахассис.

“Челси” уч очкони қўлга киритса, АПЛ чемпионлигига эришади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail