Ансу Фати ёши сабаб ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни олмади, нега?

Alisher
28 сен 2020, 17:43
"Барселона" Испания чемпионати 3-тур доирасидаги "Вильярреал"га қарши ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Камп Ноу"да ўтган ўйинда Ансу Фати дубль қайд этди.

17 ёшли Ансу Фати ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотни олиш ҳуқуқига эга эмас, сабаби у вояга етмаган, мукофот ҳомийси эса таниқли пиво ишлаб чиқарувчи компаниядир.

Айнан шу сабаб энг яхши ўйинчи деб "Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбани топишди.

"Барселона" кейинги ўйинини 1 октябрь куни меҳмонда "Сельта"га қарши ўтказади. "Вияльрреал" эса 30 сентябрь куни уйда "Алавес"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/GSpanishFN