Анри: "Гвардиола келиши билан "Манчестер Сити"нинг ҳар бир футболчиси хавф остида қолади"

Aslanov Jasurbek
7 фев 2016, 18:14
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Бавария" устози Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"га келиши борасида фикр билдирди.

"Гвардиола келиши билан ҳар бир футболчи хавф остида қолади. Агар кимдир унинг талабларига жавоб бермаса, ўша футболчи жамоани тарк этади. Сен қанча туришинг, маошинг ёки қанчадан бери ўйнашинг аҳамиятга эга бўлмай қолади.

Пеп шунчаки АПЛда ғолиб чиқмоқчи эмас, у Англияда ҳукмронлик қилиш ниятида" - дейди Анри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sun