Англиядаги футболга оид 10та энг машҳур ҳайкаллар
22 фев 2014 18:42
Янгиликлар
Англиядаги футболга оид 10та энг машҳур ҳайкаллар
Бугун Лондоннинг “Арсенал” клуби уй ўйингоҳида жамоанинг машҳур ҳужумчиси Деннис Беркамп ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Сизларнинг эътиборингизга эса футбол ватанидаги бошқа ҳайкаллар ҳақида сўзлаш билан бир қаторда, уларни кўрсатиб ҳам берамиз.
Инглиз
стадионларининг ёнида бронзадан ясалган монументларни кўп учратиш мумкин. Бу
мамлакатда футбол оламида қандайдир муҳим ўрин тутган футболчи борки, деярли
барчасининг шарафига бундай ёдгорликлар ўрнатилган. Туманли Албионда сенга ҳайкал ўрнатишлари учун
албатта энг буюк футболчилардан бири бўлишинг ҳам шарт эмас. Бироқ ҳайкалтарош
маҳоратли бўлмоғи шарт. Акс ҳолда бу монументда ким тасвирланишидан қатъий
назар танқид остида қолиб кетиши мумкин.
Ким: Уильям Макгрегор
Қаерда: “Астон Вилла” клуби стадиони
Қачон: 2009
Макгрегор – Англия Футбол Лигасининг асосчиси. 1888 йилда унинг “Астон Вилла”си ва 11та бошқа клуб тарихдаги биринчи чемпионат ўйинларини ташкил қилишган. Униинг ҳайкалини викториан даврида яшаб ўтган, соқолли, доно бир инсонга қўйилган ёдгорлик деб аталса тўғри бўлади.
Ким: Алекс Фергюсон
Қаерда: “Манчестер Юнайтед” клуби стадиони
Қачон: 2012
Масштабни очиб бериш борасида энг беназр ҳайкаллардан биридир: Унча катта бўлмаган, ердан деталлар яққол намоён бўлмайдиган, буюк мураббий сиймоси ортидан унинг номи берилган трибуна томон борилиши ва у осмонларга яқинлаштирган клубининг номи ёдгорлик юқорисида келтирилган. Бориб, яқиндан томоша қилиш керак бўлган монументлардан бири.
Ким: Билл Шенкли
Қаерда: “Ливерпуль” клуби стадиони
Қачон: 1997
“Ливерпуль”нинг буюк мураббийи, зафарли онларни нишонлашда амалга оширадиган ҳатти-ҳаракати ифодаланган ҳайкал.
Эътиборли жиҳат: Мураббий бўйнига осилган “Ливерпуль” шарфи ҳаётий воқеага асосланган. Жаоманинг ёз мухлисларидан бири клуб рамзи туширилган шарфни майдонга отади. Полиция ҳодими уни мадон четига отиб юбормоқчи бўлади. Бироқ Шенкли унга қарата “Бу – сен учун шунчаки бир шарф, бу йигитча учун эса – бутун бир ҳаёт”, деган ва полициячини тўхтатиб қолган эди.
Ким: Тьерри Анри
Қаерда: “Арсенал” клуби стадиони
Қачон: 2011
Голдан кейин тиззасида сирпаниб, уни нишонлаётган “тўпчиларнинг”нинг энг яхши тўпурарларидан бирига қўйилган ҳайкал у қадар катта эмас ва жуда табиий. Анрининг ўзи унга қўйилган бу ёдгорликни кўрганида қўзига ёз олганди.
Ким: Брайн Клаф ва Питер Тейлор
Қаерда: “Дерби Каунти” клуби стадиони
Қачон: 2010
Брайн Клафга Англияда бир эмас, учта ҳайкал ўрнатилган. Бири “Ноттенгем Форест”, бошқаси “Мидлсбро” ва учинчичи “Дерби”да. Бироқ сўнггиси – энг яхшиси. Унда Клаф Питер Тейлор билан бирга тасвирланган.
Ким: Том Финни
Қаерда: “Престон” клуби стадиони
Қачон: 2004
Инглиз футболидаги энг хурматга сазовор бўлган, бир ҳафта илгари, 91 ёшда оламдан ўтган буюк шахслардан бири бўлмиш Сэр Томми Финни фаолиятининг асосий қисмини “Престон Норт Энд”да ўтказган. У рицерлик унвонига муносиб топилган. Миллий футбол музейига асос солган. Унинг фонтан устидаги ҳайкали – ҳақиқий санъат асари. Унинг ушбу сиймоси 1954 йилда олинган машҳур сурат асосида яратилган. Унда Финни “Стемфорд Бриж”нинг кўлмакка айланиб кетган майдонида тўп учун курашаётган вазият акс эттирилган.
Ким: Стэнли Мэтьюз
Қаерда: “Сток Сити” клуби стадионида
Қачон: 2001
Футбол тарихидаги яна бир машҳур инсонлардан бири, рицерлик унвони соҳиби ва “Олтин тўп” соҳиби бўлган Стэнли Мэтьюз шарафига ўрнатилган монумент гўзал бир композициядир. Мэтьюзнинг бир асосга жойланган учта ҳайкали унинг фаолиятининг учта 10 йиллигига бағишланган. Айнан мана шу ҳайкаллар мажмуи Сток-он-Трент шаҳридаги энг асосий маданий обьект ҳисобланади.
Ким: Билли Бремнер
Қаерда: “Лидс” клуби стадиони
Қачон: 1999
Англиядаги энг ноодатий футбол ҳайкали. “Лидс” тарихида қўполлиги билан ажралиб турган таркиб сардори Билли Бремнер ҳаётдагидан кўра ҳайкалда анча хушчақчақ ва меҳрибонроқ қўринади. Унинг кийимлари ҳам жамоа рангларига монанда бўялиш билан бир қаторда, қизғиш сочи ҳам ўз тусида акс эттирилган. Ҳайкалтарош – собиқ модель Френсис Сигелман.
Ким: Боб Ското
Қаерда: “Сандерленд” клуби стадиони
Қачон: 2006
Табассум билан қўлларни ёйган бармоқлар орасини кенг очиб олган, шляпа кийиб олиб, сакраб турган Боб Стоко “Ньюкасл” тарихидаги энг кучли футболчилардан ва “Сандерленд” тарихидаги энг буюк мураббийлардан бўлган. Ҳайкалда эса у жамоа билан Анлия Кубогидаги ғалабани нишонлаётган палласи тасвирланган.
Кимлар: Жимми Армфилд, Симоне Перротта, Жефф Херст
Қаерда: “Керзон Эштон” клуби стадиони
Қачон: 2010
Англиядаги шубҳасиз энг ғалати ҳайкаллардан бири. Ҳайкал саккизинчи двизионда иштирок этадиган жамоа стадиони яқинида ўрнатилган. Ҳайкал Тэймсайд ҳудудидан чиққан ва кейинчалик жаҳон чемпионига айланган уч нафар футболчилар – 1966 йилда Англия терма жамоаси билан Жефф Херст , аслида ўша турнирни жароҳати туфайли ўтказиб юборган Жимми Армфилд ҳамда (эътибор беринг) 2006 йилда Италия термаси билан жаҳон чемпиони бўлган, аслида Манчестерга яқин бўлган мана шу ҳудудда туғилган Симоне Перротта тасвирланган.
Sports.ru сайтидан Аброр Қодиров таржимаси
Қуйида шахсларнинг буюклиги жиҳатдан эмас, санъат нуқтаи назаридан энг эътиборга лойиқ ҳайкалларга тўхталиб ўтамиз.

Фикрлар