UZ

Сўнгги янгиликлар

02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 00:12"Арсенал" — "Ипсвич Таун". Таркиблар маълум  0 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  15 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  1 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Англияда "тўполон": футболчилар пул туфайли ҳам клуб, ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан зиддиятга боришмоқда Янгиликлар

Англияда "тўполон": футболчилар пул туфайли ҳам клуб, ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан зиддиятга боришмоқда

Ҳатто дунёдаги энг бой лигада ҳам коронавирус туфайли "оқибат бузилмоқда".

Муваффақиятсиз музокаралар

Шу кунларда бутун дунё онлайн режимига ўтди, жумладан, Англия Премьер-лигаси ҳам. Шанба соат 15:00 инглиз футболи учун муҳим вақт эканлигини ҳамма билади, ушбу вақтда (маҳаллий вақт билан) турнинг кўп ўйинлари бошланарди. 4 апрель куни айнан шу вақтда Профессионал Футболчилар Ассоциацияси (ПФА), Премьер-лиганинг барча 20 клуби футболчилари, шунингдек, Лига Мураббийлари Ассоциацияси (ЛМА) вакиллари иштирокида кенг қамровли видеоконференция бўлиб ўтди. Мақсад Англия Премьер-лигаси клублари ва футболчилари ўртасидаги йиллик иш ҳақини 30 фоизга қисқартириш ва қисқартириш мумкин бўлган вариантларни муҳокама қилиш эди.

Музокаралар муваффақиятсиз тугади. The Athletic видеоконференцияда иштирок этган юқори лавозимли амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирди: "Мутлақо фойдасиз". Аммо, Англия Футбол Ассоциацияси (АФА) кечқурун тавсияларга қўшилмаслиги тўғрисида баёнот берди: 

"Лиганинг йиллик маошини 30 фоизга қисқартириш таклиф қилинганлиги Премьер-лига клубларига 500 миллион фунтдан кўпроқ суммани тежашга имкон беради, аммо ҳукумат 200 миллион фунтдан кўпроқ солиқ чегирмаларидан маҳрум бўлади. Ушбу йўқотишлар Миллий соғлиқни сақлаш хизматига қандай таъсир қилишини биласизми? Премьер-лига таклиф билан чиқаётганида буни ҳисобга олдими? Англия соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок футболчиларнинг ойликларини қисқартиришни сўраганида буни инобатга олдими?”

Руни “ғазаб отига минди”

Хэнкокнинг баёноти кўпчиликка ёқмади. Хусусан, Уэйн Руни ўз ғазабини яшириб ўтирмади:

 "Агар ҳукумат мендан ҳамшираларни пул билан таъминлашни ёки махсус мосламаларни сотиб олишни сўраганида мен буни шараф билан бажарган бўлардим".

"Мен маошимни қисқартиришларига розиман ва бунга имкониятим етадиган даражадаман. Аммо ҳамма футболчилар ҳам бу ҳолатда эмас. Ҳозир барча касб эгаларига таҳдид солишмоқда ва иш ҳақларини 30 фоизга камайтиришни талаб қилмоқдалар. Нега футболчиларни "ахлатга айлантришмоқда?" Сўнгги кунларда содир бўлган воқеалар - шармандалик. Улар бизни ғалаба қозониб бўлмайдиган ҳолатга туширишди".

Руни Буюк Британиядаги медиа-футболнинг энг таниқли одами Гари Линекер томонидан қўллаб-қувватланди - у нима учун танлов банкирларга, йирик корпорациялар раҳбарларига ва миллионерларга эмас, балки футболчилар чекига тушаётганига ҳайрон бўлди. Собиқ жамоадоши ва телевидениенинг яна бир вакили Гари Невилл ҳам уларни қўллаб-қувватлади. "Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Премьер-лига раҳбариятининг қарорини маъқулламаслигини таъкидлади.


Футболчилар ёрдам беришни хоҳлайди(ми)?

Шанба куни бўлиб ўтган виртуал учрашувни мутлақо бефойда деб атай олмаймиз, чунки у тугагач, Премьер-лиганинг барча 20 клуби сардорлари WhatsApp'да чат яратдилар, улар у ерда муаммоларни тезда ҳал қилиш ва иш берувчиларнинг қадамлари ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб боришни режалаштирдилар. Етакчи клублардан бирининг футболчилари ойлик маошлари 30 фоизга қисқаришидан бош тортишган, аммо тўловларни кечиктиришларига рози бўлишган.

Нега футболчилар қарши? Бунинг иккита асосий сабаби бор. Биринчиси, Руни айтганидек, сиз барча ўйинчиларни бир-бирига тенглаштира олмайсиз. Албатта, Англия Премьер-лигасида жуда кўп ўйинчилар бор, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйи лигалар вакилларини ҳам назарда тутган - у ерда футболчилар камроқ маош олишади ва маошларининг учдан бир қисми қисқариши ҳамёнларига "қаттиқ зарба беради". Бундан ташқари, АФА заиф лигалар билан боғлиқ вазиятдан хавотирда, чунки кўплаб клублар пандемияда омон қолмаслиги мумкин. Ҳаттоки "Бёрнли" президенти Майк Гарлик мавсум тикланмаса, клуб август ойида пулсиз қолишини билдирди. Премьер-лига иккинчи, учинчи ва тўртинчи дивизионни бошқариш учун 125 миллион фунт ажратиши лозим. Аммо Профессионал Футболчилар Ассоциацияси фикрича, бу етарли эмас ва қуйи лигаларни молиялаштиришни мунтазам олиб бориш керак.

Иккинчи ва асосий сабаб - ўйинчиларнинг норозилиги: улар иш ҳақининг пасайиши коронавирус ёки иқтисодий йўқотишларга қарши курашда қандай ёрдам беришини тушунишмаяпти. The Athletic нашрининг хабарига кўра, футболчилар дастлаб бу 30 фоиз маблағ клуб ходимларининг ойлик маошларини қоплашга кетади деб ўйлашган. Аммо "Тоттенхэм" аллақачон ҳукуматнинг дастуридан фойдаланди, унга кўра ишчиларга ойликларнинг 80 фоизи тўланади ва лондонликлар футболчиларнинг банк карталаридан "уриб қолмоқчи". "Ливерпуль", "Норвич", "Борнмут" ва "Ньюкасл" ҳам ҳукуматнинг инқироз схемасига мурожаат қилишди, бу нафақат мухлисларни, балки футболчиларни ҳам ҳайратда қолдирди. Бу расмий равишда шуни англатадики, энди ушбу клубларнинг ишчилари солиқ тўловларидан пул олишади ва футболчиларда ўзлари хайрия қилган 30 фоиз пуллари нимага йўналтирилиши ҳақида савол туғилади. Агар клублар банкротлик хавфи остида эканликларини исботлай олмаса, бу маблаг тиббий хизматларга ёки муҳтожларга юборилиши лозим бўлади.

Футболчилар "икки ўт орасида" қолишди 

Футболчилар қўлларидан келганича фаол тарзда ёрдам беришади. Масалан, "Ньюкасл" ва "Кардифф Сити"дан ака-ука Жейкоб ва Жош Мерфи қарияларга овқат етказиб беришда кўнгилли равишда ёрдам бериб келишмоқда. Давид де Хеа Мадриднинг тиббий хизматига 300 минг эвро ўтказиб берди. Жордан Хендерсон Премьер-лига клубларининг барча сардорларини жамоадошларидан хайр-эҳсон тўплашга чақирди, аммо Премьер-лига баёнотидан сўнг, футболчилар раҳбарларнинг режасини тушуниш учун танаффус қилишга қарор қилишди. Маблаг йиғиш тўхтатилди ва бу вазиятда вақт жуда муҳимдир. Хабар қилинишича, "Ливерпуль" футболчилари клуб эгаларининг ҳукумат схемасидан фойдаланиш қароридан норози бўлишди - бу клуб обрўсига жиддий зарба бўлиб келяпти, ижтимоий тармоқлар қаҳр-ғазабга тўлди, матбуот буни шармандалик деб атади ва барча салбийликлар Хендерсон бошчилигидаги футболчиларнинг яхши ташаббусига путур етказди. Бундан ташқари, айрим инсонлар ҳатто ўйинчиларни қурбонлар эмас, жоҳиллар деб билишмоқда.

Агар ўйинчилар хайрия ҳақида ўйлашса, унда клублар йўқотишларни минималлаштиришнинг ҳар қандай усулини қидирмоқдалар. Учрашувлардан ҳеч қандай даромад олинмайди ва мавсум хавф остида қолмоқда - Англия матбуоти, агар қолган тўққиз тур бекор қилинса, клублар телеканалларга 762 миллион фунтни қайтаришга мажбур бўлишини маълум қилди. Йиллик иш ҳақининг пасайиши ушбу сумманинг бир қисмини қоплайди.

Премьер-лиганинг ташаббусига клубларнинг ўзлари ҳам ҳар хил муносабатда - агар "Ливерпул" ўзининг улкан фойдаси борлигига қарамасдан давлатдан ёрдам сўраса, "Манчестер Сити" молиявий фейр-плейни қўпол равишда бузган ҳолда, барча ходимларга, футболчиларга, мураббийларга маошларини тўлиқ ҳажмда тўлашини эълон қилади. Шанба кунги учрашув ҳеч нарсани ҳал қилмади, кейинги конференция янги ҳафта бошига режалаштирилган. Аммо, афтидан, футболчилар маошлари 30 фоизга қисқаришига тайёр эмаслар. The Athletic'нинг ёзишича, бу футболчилар ва иш берувчилар ўртасида кечаётган Премьер-лига 28 йиллик тарихидаги энг кескин муносабатлардир.

Шерзод Нурматов таржимаси


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика