Англияда мавсум қайтиши мумкин бўлган сана эълон қилинди

Mirjalol Normatov
13 апр 2020, 19:45
Англиядаги футбол мавсуми 6 июнь куни давом эттирилиши мумкин.

"ESPN" хабарига кўра, Англия футбол лигасидаги барча клублар мавсумнинг 6 июнь кунидан давом эттирилишига тайёрланмоқда. Учрашувлар мухлисларсиз ўтказилади.

Жума куни АПЛнинг барча 20 клуби вакиллари видео мулоқотда қатнашади ва қолган ўйинларнинг жадвали тузиб чиқилади.

Манбанинг айтишига кўра, Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 вакиллари олдинроқ мавсум 16 майдан давом эттирилишини исташганди.

EFL ҳозирда ҳар томонлама Британия ҳукумати буйруғига бўйсунишга мажбур. Шундай бўлса ҳам Англияда Премьер-лигаси май ойидан ҳам давом эттирилиши эҳтимоли бор.

Англияда мавсумнинг қолган қисми 5 ҳафта ичида тугатилади. Шунингдек, ноябрга қадар АПЛдаги ўйинларда мухлислар бўлмаслиги ҳам кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN