Англия терма жамоаси собиқ футболчиси бахтсиз ҳодисага учради

Eldor Akmurzayev
13 сен 2022, 07:50
Англия термаси собиқ ҳужумчиси Энди Кэрролл автофалокатга йўлиқди, деб хабар беради "The Sun".

Манбага кўра, футболчи Mercedes GLS йўлтанламас машинасини бошқариб кетаётиб Ford Fiesta автомобилига бориб урилган, у зарба натижасида 27 метр нарига сурилиб кетган. Ҳодиса оқибатида Ford йўловчиларидан бири шифохонага етказилган. Кэрролл ҳам енгил жароҳатлар олган, бироқ тўқнашувдан сўнг у дарҳол жабрланувчиларнинг аҳволини билиш учун дарҳол Ford томон ошиққан.

33 ёшли Кэрролл ҳозирда эркин агент ҳисобланади. У аввалроқ "Ньюкасл", "Престон", "Ливерпуль", "Вест Хэм", яна "Ньюкасл", "Рединг" ва "Вест Бромвич" клубларида ўйнаган. У Англия термаси сафида 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun