UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  0 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  10 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  1 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  5 17:42Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди  5 17:06Расман: Оле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади!  3 16:48"Реал" хавбеки сафдан чиқди  3 16:20"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи  1 15:42"Сепахон" — "Персеполис". Эрон Суперкубоги учун ўйиннинг таркиблари маълум  1 15:06Интервью. Шерзод Эсанов: "Мақсадим - АПЛ. Унга эришмагунча тўхтамайман"  9 14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0 14:12Кварацхелия Парижда ва яқин вақтларда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади  1 13:42Холанд ва "Ман Сити" 2034 йилгача шартнома имзолади, келишув спорт тарихидаги энг йирикларидан бўлди  6 13:10ОКМК БААга йўл олди, рақиблар орасида ЦСКА ҳам бор  2

Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи Янгиликлар

Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи

Яқин орада Англия Премьер-лигасида тўп тепадиган осиёлик футболчилар сони яна биттага кўпаяди.

Англия Премер-лигасида дунёнинг турли бурчакларидан келган истеъдодлар тўп тепган. Чемпионат Премьер-лига номи остида 1992 йил ташкил этилганидан буён дивизионда иштирок этадиган баъзи кучли жамоаларда осиёлик футболчилар ўйнаб келмоқда.

"Тоттенхэм Хотспур" клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин 2015 йил клуб таркибига қўшилганидан бери лигадаги энг кўзга кўринган футболчилардан бири бўлиб келмоқда. Сон Англия терма жамоаси сардори Ҳарри Кейн билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди ва у кетгандан сўнг "Тоттенхэм"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. Такэхиро Томиясу эса 2024 йилнинг март ойида "Арсенал" билан янги шартнома имзолади. У "тўпчилар" мухлисларининг севимли ўйинчиларидан бирига ва жароҳатидан аввал асосий таркиб футболчисига айланганди.

Ушбу мақолада Премьер-лигада ўйнаган 11 нафар энг яхши осиёлик футболчи ҳақида сўз юритилади ва улар бир нечта муҳим мезонлар асосида таҳлил қилинади.

Рейтинг мезонлари

Ўйинлар

Қўлга киритилган совринлар

Жамоага қўшган ҳисса


11. Нил Этериж (Филиппин)

Ўйнаган жамоаси: "Кардифф Сити"

Нил Этериж Лондонда туғилган. Унинг отаси инглиз, онаси эса Филиппин миллатига мансуб эди. Нил дарвозабон бўлиб, Премьер-лигада атиги бир мавсум фаолият олиб борди. "Кардифф Сити" билан Чемпионшипга тушиб кетган бўлса-да, Этериж жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. У ўнта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди, бу қуйи лигага равона бўлган жамоа дарвозабони учун ажойиб натижа ҳисобланади. 

Нил 2008 йилдан буён, баъзи истисно ҳолатларни ҳисобга олмаганда, мунтазам равишда Филиппин терма жамоаси дарвозасини қўриқлайди. У Премьер-лигада ўйнаган ягона филиппинлик футболчи бўлиб, 2022 йил июнь ойида терма жамоа сардорлик белбоғини қўлга киритди. Ҳозирда Этериж Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоасида тўп тепади.

Клуб: "Кардифф Сити"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2018/19

Ўйинлар сони: 38

"Қуруқ ўйинлар": 10


10. Сунь Цзихай (Хитой)

Ўйнаган жамоаси: "Манчестер Сити"

Ёш футбол мухлислари Сунь Цзихай кимлигини билмасликлари мумкин, аммо энди қизиқиб кўришса, ажабмас. Айниқса, "Манчестер Сити"га бефарқ бўлмаганлар. Хитойлик ҳимоячи, шубҳасиз, мамлакат тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. У 2002 йил "Манчестер Сити" жамоасининг мавсумдаги энг яхши футболчиси дея тан олинган. Сунь Цзихай Премьер-лигада ҳам ҳужумкор ўйин услубини давом эттирди ва "Этиҳад" стадионида томошабинларнинг севимли футболчисига айланди.

Сунь Цзихай Манчестердаги фаолияти давомида бир нечта жиддий жароҳатга йўлиқди. Унинг жароҳатлари ва 2008 йил клубнинг янги эгаларга ўтиши футболчини жамоадан кетишга мажбур қилди. Кейин у қисқа муддат "Шеффильд Юнайтед" сафида тўп тепди, бироқ хитойлик футболчи мазкур жамоа мухлислари орасида аввалгидек ҳурматга сазовор бўлолмади ва атиги ўн иккита ўйинда майдонга тушди.

Клуб: "Манчестер Сити"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2002–08

Ўйинлар сони: 123

Голлар: 3


9. Ки Сон Ён (Жанубий Корея)

Ўйнаган жамоалари: "Суонси", "Сандерленд", "Ньюкасл"

Ки Сон Ён Премьер-лигадаги саккиз йиллик фаолияти давомида учта клуб шарафини ҳимоя қилган. "Селтик"даги муваффақиятини такрорлай олмаган бўлса-да, Ки "Суонси Сити" ярим ҳимоясида ўзининг қимматбаҳо ўйинчи эканлигини исботлади. Уэльс клуби 2013 йил Лига кубогини қўлга киритди ва 2014/15 йилги мавсумда 8-ўринни эгаллади. Ки мавсумни "Суонси Сити"нинг энг яхши футболчиси сифатида якунлади. Унинг "Либерти" стадионидаги ўйинлари "Сандерленд" ва кейинчалик "Ньюкасл Юнайтед" таркибидаги фаолиятига қараганда анча муваффақиятли бўлди.

Ки Сон Ён "Сандерленд" ва "Ньюкасл" таркибида атиги 48 та ўйинда майдонга тушди. Жанубий кореялик футболчи "Сент-Жеймс Парк"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмади. Рафаэль Бенитеснинг клубни тарк этиши ва Стив Брюснинг тез орада бош мураббийликка тайинланиши футболчининг Англиядаги фаолияти якунланишига олиб келди.

Клублар: "Суонси", "Сандерленд", "Ньюкасл"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2012-18, 2013-14, 2018-2020

Ўйинлар сони: 187

Голлар: 15


8. Шинжи Кагава (Япония)

Ўйнаган жамоаси: "Манчестер Юнайтед"

Шинжи Кагава Германияда эътиборга сазовор икки мавсум ўтказгандан сўнг Дортмунднинг "Боруссия" клубидан "Олд Траффорд"га кўчиб ўтди. Япониялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га 16 миллион евро эвазига трансфер қилинди, бироқ икки мавсумдан кейин ярим нарх эвазига Дортмундга қайтди. Кагава кўпчилик ундан кутган даражада ўйин намойиш эта олмади, атиги олтита гол урди ва "қизил иблислар" таркибида, асосан, захирадан майдонга тушди.

Кагава 2012/13 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" билан Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди ва 2013 йилда Англия суперкубоги соҳибига айланди. Бироқ у "Манчестер Юнайтед"да асосий таркиб ўйинчисига айлана олмади. Кагава 2012 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлди. Кагава 2012/13 йилги мавсумда Премьер-лига чемпионлиги натижасида 1992 йилда лиганинг қайта ташкил этилганидан бери бош совринга эга чиққан биринчи япониялик футболчига айланди.

Клуб: "Манчестер Юнайтед"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2012-15

Ўйинлар сони: 38

Голлар: 6


7. Ли Чхон Ён (Жанубий Корея)

Ўйнаган жамоалари: "Болтон", "Кристал Пэлас"

Ли Чхон Ён 2009 йил "Болтон"га келгач, клуб мухлислари орасида севимли футболчига айланган эди. Жанубий кореялик футболчи 2009/10 йилги мавсумда кўрсатган ажойиб ўйинлари учун "Болтон"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси дея топилди. 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг, бир қанча оммавий ахборот воситалари уни "Ливерпул"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатди. Бироқ миш-мишларга қарамай, Ли "Болтон"да қолишни маъқул кўрди.

Афсуски, 2011-12 йилги мавсум бошланишидан олдин ўтказилган ўртоқлик учрашувда Ли оёғидан жиддий жароҳат олди. Ушбу жароҳат туфайли у мавсумнинг аксарият қисмини ўтказиб юборди. "Болтон" Премьер-лигадан қуйига тушиб кетган мавсумда Ли атиги иккита ўйинда иштирок эта олди. Кейинчалик у "Кристал Пэлас" шарафини ҳам ҳимоя қилди.

Клублар: "Болтон", "Кристал Пэлас"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2009-12, 2014-18

Ўйинлар сони: 105

Голлар: 8


6. Мая Ёсида (Япония)

Ўйнаган жамоаси: "Саутгемптон"

Мая Ёсиданинг Англиядаги фаолияти қийинчиликлар билан бошланган, бир нечта хатолари "Саутгемптон" мухлисларининг танқидига учраган. Бироқ япониялик футболчи жамоадаги ўрнини сақлаб қолиб, ўз ўйинини такомиллаштириб борди. Ёсида асосий ўйинчилардан бирига айланди ва жамоани Премьер-лигадаги энг қийин даврларида пастки лигага тушиб кетишдан асраб қолишга ҳисса қўшди.

Ёсиданинг клуб сафидаги сўнгги ўйинларидан бирини нохуш сабаблар туфайли эсда қоларли тарзда ўтказди - "Саутгемптон" ўз майдонида "Лестер Сити"га 9:0 ҳисобида мағлуб бўлди. "Лестер"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг, Ёсида икки марта майдонга тушди ва жамоадан кетишини маълум қилди. Ёсида терма жамоа сафида 126 ўйин ўтказди, бу кўрсаткич бўйича уни фақат иккита футболчи ортда қолдирди: Ясухито Эндо (152) ва Юто Нагатомо (142).

Клуб: "Саутгемптон"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2012-20

Ўйинлар сони: 154

Голлар: 6


5. Али Ал Ҳабси (Ўмон)

Ўйнаган жамоалари: "Болтон", "Уиган"

Али Ал Ҳабси ўзининг энг яхши йилларини Англияда ўтказди. Бироқ у "Болтон"даги учинчи мавсумигача Премьер-лигада ўйнаш имкониятига эга бўлмади. Ўша мавсум у ўнта ўйинда майдонга тушди ва кейинги мавсумлар давомида яна Юсси Яаскеляйненнинг ўринбосари сифатида захира ўриндиғига қайтди.

2010 йил у "Уиган" жамоасига қўшилиб, клубнинг асосий дарвозабонига айланди. Ўмонлик дарвозабон жамоаси билан 2013 йилги финалда Бен Уотсоннинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди. Гарчи Ал Ҳабси финал ўйинида захирада қолган бўлса-да, олдинги босқичларда майдонга тушгани учун олтин медалга сазовор бўлди.

Клублар: "Болтон", "Уиган"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2005-10, 2010-2013

Ўйинлар сони: 111

"Қуруқ ўйинлар": 23


4. Такэхиро Томиясу (Япония)

Ўйнаган жамоаси: "Арсенал"

Ҳимоянинг турли нуқталарида ўйнай оладиган кўп қиррали ҳимоячи жароҳат олишидан илгари барқарор ўйини туфайли ушбу рўйхатда юқори ўринни эгаллади. Япониялик юлдуз "Болонья"дан "тўпчилар" сафини тўлдирган бўлиб, у шимолий лондонликларнинг асосий рақиби "Тоттенхэм"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар остида клубга қўшилди. Такэхиро тез орада ўзини ишончли ва кўпинча таянч бўла оладиган ўнг қанот ҳимоячиси сифатида намоён эта бошлади.

Томиясу ва Уильям Салибанинг Европа лигасидаги "Спортинг"га қарши ўйинда олган жароҳатлари 2022/2023 йилги мавсумда "Арсенал"нинг чемпионлик поезди издан чиқишига сабаб бўлган энг муҳим омиллардан эди. Микель Артета уларнинг жамоадаги аҳамияти ҳақида бот-бот таъкидлашдан толмади. 

Клуб: "Арсенал"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2021-ҳозиргача

Ўйинлар сони: 55

Голлар: 4


3. Шинжи Оказаки (Япония)

Ўйнаган жамоаси: "Лестер Сити"

Шинжи Оказаки 2015/16 йилги мавсумда "Лестер Сити"нинг Премьер-лигадаги чемпионлигининг муҳим бир бўлаги эди. "Лестер" мавсумни чемпионлик учун 500/1 имконият билан аутсайдер сифатида бошлади, бироқ Рождество байрамига келиб, лигада пешқадамга айланиб олди. Клуб мавсумни тантана билан якунланди, Оказаки эса ўзининг ажойиб ўйинлари учун Осиёнинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлди.

Оказакининг тугамас-битмас энергияси ва Клаудио Раньери "Лестер"да қўллаган тизимга мукаммал мос келиши ҳужумчини жамоанинг ажралмас қисмига айлантирди. У Премьер-лигада атиги иккита гол урган бўлса-да, фидокорона меҳнати ва юқори шиддати билан камчиликлар ўрнини тўлдириб борди. Англиядаги фаолияти давомида Оказаки Премьер-лигада энг кўп гол урган япониялик футболчига айланди.

Клуб: "Лестер Сити"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2015-19

Ўйинлар сони: 114

Голлар: 14


2. Сон Хён Мин (Жанубий Корея)

Ўйнаган жамоаси: "Тоттенхэм"

Сон Хён Мин шубҳасиз, Жанубий Корея футболи тарихидаги энг иқтидорли ўйинчилардан бири ҳисобланади. У 2015 йил "Байер"дан "Тоттенхэм"га 30 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Шимолий Лондонга келганидан буён Сон майдондаги ғайрати ва ҳужумдаги самарадорлиги туфайли мухлисларнинг севимли футболчисига айланди. Унинг собиқ жамоа сардори Гарри Кейн билан тандем ҳосил қилиши Соннинг "Тоттенхэм" асосий таркибида доимий ўрин эгаллашига ёрдам берди.

Кейн жамоадан кетганидан сўнг, Сон сардорлик вазифасини ўз зиммасига олди. Бу қўшимча масъулият унинг ўйин кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмади. Сон 2021/22 йилги мавсумда 23 та гол уриб, "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан биргаликда лиганинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритди. Сон Премьер-лигада 100 тадан ортиқ гол урган ягона осиёлик футболчи ҳисобланади.

Клуб: "Тоттенхэм"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2015-ҳозиргача

Ўйинлар сони: 293

Голлар: 117


1. Парк Жи Сун (Жанубий Корея)

Ўйнаган жамоаси: "Манчестер Юнайтед"

Парк Жи Сун Премьер-лигада ўйнаган энг яхши осиёлик футболчилардан бири сифатида тан олинади. Англияни тарк этаётган пайт унда учта Премьер-лига (2006/07, 2007/08, 2008/09, 2010/11), учта лига кубоги (2005/06, 2008/09, 2009/10), тўртта Англия кубоги (2007, 2008, 2010, 2011), битта УЕФА Чемпионлар лигаси (2007/08) ва битта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2008) титуллари мавжуд эди. Парк жами 12 та совринга эришган бўлиб, рўйхатдаги қолган барча ўйинчиларнинг ютуқларидан анча кўп ҳисобланади.

Парк Жи Сун "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирларда 204 та ўйинда иштирок этиб, 28 та гол урди ҳамда жамоадошлари учун 30 та голли узатмани амалга оширди. Ҳамкасблари уни жамоанинг ажралмас қисми деб билишарди. Кейинчалик у "Куинс Парк Рейнжерс" жамоасида қисқа муддат тўп тепди, аммо бу давр унчалик эсда қоларли бўлмади. Ярим ҳимоячи ушбу клубни тарк этишдан олдин атиги 25 та ўйинда майдонга тушди.

Клублар: "Манчестер Юнайтед", "Куинс Парк Рейнжерс"

Премьер-лигада иштирок этган мавсум: 2005-12, 2012-13

Ўйинлар сони: 154

Голлар: 19


Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
17 янв 12:30:04
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ҳусанов эффектими?
   
17 янв 20:09:26
{ CHELSEA }
Eng zoʻri Son Hyon Min... Uni darajasiga chiqolmaydi yaqin yillardagi Osiyoliklar...
   
17 янв 17:24:34
Muhayyo Ahmadaliyeva
Tottenhemda oʻynagan Lee Young Pyochi nega yoʻq ????
   
17 янв 17:10:31
xojayli
Faqat 2nafar musulmon futbolchi bor ekan osiodan
   
17 янв 15:59:01
Otabek Uzoqov
MadridisT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Park Ji Sun Myu da 204 ta KPR da 25 ta o'yin o'tkazgan ekanu lekin primer ligada 154 ta o'yin o'tkazgan ekan shu joyiga tushunmadim.
APL nazarda tutilgan 154 ta deyilganda yani -Angliya primer ligasi
Angliya kubogi.... Liga kubogi... Chempionlar ligasidagilar bn 204 ta
   
17 янв 15:52:58
AA H.A
MadridisT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Park Ji Sun Myu da 204 ta KPR da 25 ta o'yin o'tkazgan ekanu lekin primer ligada 154 ta o'yin o'tkazgan ekan shu joyiga tushunmadim.
Примьер лигада 154 та!!! Умумий ЛЧ ,кубок у́йинлари Блан 204 та
   
17 янв 14:20:52
Arsenal 14
Al Habsidan tashqari bari yapon, koreys, xitoylik ekan. Xudo nasib etsa o'zimizni ozbek o''g'lonlarimiz Apl ni zabt etadi
   
17 янв 14:19:34
ANDALUSIA
Сардорлик БЕЛбоги? WTF?
   
17 янв 13:44:06
MadridisT
MadridisT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Park Ji Sun Myu da 204 ta KPR da 25 ta o'yin o'tkazgan ekanu lekin primer ligada 154 ta o'yin o'tkazgan ekan shu joyiga tushunmadim.
Barcha musobaqalarda 204 ta ekan uzr.
   
17 янв 13:42:51
MadridisT
Park Ji Sun Myu da 204 ta KPR da 25 ta o'yin o'tkazgan ekanu lekin primer ligada 154 ta o'yin o'tkazgan ekan shu joyiga tushunmadim.
   
17 янв 13:23:11
FC BARSELONA
Toxir Sharif фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man hayron qolaman. Shomurodov Jenoaga o'tayotganida A seriyada o'ynagan top futbolchilarni yozishgandi. Endi Husanov Man Sityga o'tayotganida APL da o'ynagan top futbolchilarni yozishyapti. Nimaga biznikilar top ligalarga o'tishidan oldin shunday maqolalar chiqarishmaydi
Undan oldin yozishgan deyarli hech kim o'qimasdi
   
17 янв 12:36:05
Urazbaev Alibek
Админларга энди яхши мавзу. АПЛ га отган осиёликлар. АПЛ га майдонга тушган осиёликлар. Энг яхши ойинчи болган осиёликлар. Сарик кизил карточка олган осиёликлар. Замена килинган осиёликлар. Ойинга тушмаган осиёликлар. Гол урган осиёликлар. Уйи каерда, кандай уйга кучиб отди. Гвардиола билан алокага чикгании. Озини танловими Сити еки агента ва бошка атрофидагиларними? АпЛ даги осиелик деган мавзуларни бошка осиеликлар езаверсин
   
17 янв 12:32:51
Toxir Sharif
Man hayron qolaman. Shomurodov Jenoaga o'tayotganida A seriyada o'ynagan top futbolchilarni yozishgandi. Endi Husanov Man Sityga o'tayotganida APL da o'ynagan top futbolchilarni yozishyapti. Nimaga biznikilar top ligalarga o'tishidan oldin shunday maqolalar chiqarishmaydi
-1   
17 янв 15:31:14
Samsung
Сон Хён Мин аллақачон Парк Жи Сундан ўтиб кетган клубдаги ва АПЛдаги мавқеини ҳисобга олинса. Тоттенхем афсонасига айланиб бўлди у. Соннинг Тоттенхемдаги статистикаси ҳам дахшатли. Парк Жи Сун эса қанчалик яхши мавсумлар ўтказган бўлмасин, титуллар бтган бўлмасин МЮнинг асосий футболчиси бўлмаган бирор мавсумда ҳам. Сон эса Кейн борида Ҳам йўғида ҳам асосий юлдуз ва жамоанинг юраги бўла олди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика