Франческ Фабрегас - 4.
1987 йил 4 майда Испаниянинг Ареньс-де-Маре шаҳрида туғилган. Испания терма жамоаси ва "Челси" жамоаси ярим ҳимоячиси.
У 10 ёшидаёқ "Барселона" футбол академияси скаутлари назарига тушади. 2003 йилда эса "Арсенал" футболчисига айланади. "Канонирлар" сафида 212 та ўйинда майдонга тушиб, 35 маротаба гол муаллифига айланган.
2011 йилда эса "Барселона" сафига бориб қўшилади. Каталонияликлар сафида 2011-14 йиллар давомида 96 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 28 та гол киритган.
2014 йилда эса Жозе Моуриньо қўл остидаги "Челси" сафига бориб қўшилган. У ҳозиргача ушбу жамоа сафида ҳаракат қилиб келмоқда.

Терма жамоада
2006 йилда илк маротаба Испания терма жамоасидан чақирув олган. ЖЧда Испания терма жамоаси сафида ўйнаган энг ёш футболчи (19 ёш 41 кун). 2008 ва 2012 йилларда Европа Чемпиони. 2010 йилда эса жаҳон чемпиони бўлган.