Англия лига кубоги. Чорак финалда учинчи дивизион клуби ҳам бор

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2018, 09:15
Декабрь ойида Англия лига кубоги чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар ушбу босқичга чиққан 7та клуб номи маълум. "Лестер" - "Саутгемптон" учрашуви 27 ноябрь кунига қолдирилди. Бунга "Лестер" клуби президентининг вафоти сабаб бўлди.

Чорак финалда мухлислар "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашувига гувоҳ бўлишади. "Челси" эса АПЛ иштирокчиси "Борнмут" билан куч синашади. Англия Чемпионшип вакили "Миддлсбро" клуби учинчи дивизонда иштирой этаётган "Бертон Альбион" билан ўйнайди.

"Манчестер Сити" эса "Лестер" - "Саутгемптон" учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Мазкур баҳслар 18-19 декабрь кунлари бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia