UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда Янгиликлар

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

24 ёшли вингер каталонияликларнинг янги шартнома бўйича таклифини ҳали қабул қилгани йўқ.

"Барса" футболчига ҳозирги молиявий имкониятлар доирасидаги энг жозибадор таклифни билдирган, бироқ Усмон ва унинг агенти буни етарлича деб ҳисобламайди.

Манбанинг хабарига кўра, айни дамда Усмон учун "Ньюкасл" фаворит ҳисобланади. Клуб француз ўйинчисига йилига 15 миллион евро маош, яна 15 миллион евро шартнома имзолагани учун бонуси ҳамда агентга яхшигина комиссия суммаси таклиф қилмоқда. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар мураббийи Хави шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар бўлган футболчини ўзида сақлаб қолиш истаги кучли, бироқ "Барселона"нинг барча уринишларига қарамай, Дембеле агентининг маслаҳатига кўра, жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

"Барселона" 2017 йилнинг ёзида Дембелени Дортмунднинг "Боруссия"сидан 105 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Дембеле ушбу мавсумда Евро-2020'да олган жароҳати туфайли "кўк-анорранглилар" сафида атиги 2 та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика