UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5

Англия Евро ярим финалига бирорта гол ўтказмай етиб келган биринчи жамоа. Барча ўйинларда дарвозада Пикфорд эди Янгиликлар

Англия Евро ярим финалига бирорта гол ўтказмай етиб келган биринчи жамоа. Барча ўйинларда дарвозада Пикфорд эди

Ҳозир — инглизларнинг асосий посбони ҳақида қисқа воқеалар.

"Сандерленд"даги мотивацион сўзлар

Пикфорднинг қадрдон клуби – "Сандерленд". Бироқ дебют ва чинакамига ушбу жамоа сафида ўйин ўтказиш 2015/16 йилги мавсумга келибгина амалга ошди. Бунгача кўплаб ижаралар бўлган, учинчисидан кейин Жорданнинг жаҳли чиқиб ҳам кетган: "Сандерленд" мураббийларидан бири: "Мени эшит, сен яхши киперсан, аммо бу ерда АПЛ даражасигача етиб боролмайсан". Ўшанда бу гаплар менга оғир ботган ва нима қилиб бўлса-да, ниятимга етишни мақсад қилганман".

Пикфорд кўплаб ижаралардан уялмасди. Уларнинг бири ҳаттоки Жорданни профессионал спортдан ҳам ташқарига чиқариб юборган: "Ҳа, бу ночорроқ ахволдаги клуб эди — аммо унинг мухлислари у қадар кам эмасди. Улар танқид қилишдан ҳам тортинмасди. Бир амаки ўтказиб юборган голимдан кейин бутун стадионга: "Пикфорд, шунақа ҳам ёмон ўйнайсанми!", — деганди.


Клуби учун таътилини вақтли якунлаган

Пикфорд Англиянинг катталар термаси сафида 2015 йил дебют қилади. У пайтга келиб, қаҳрамонимиз ўзининг янги уйини қуриш учун ер сотиб олиб бўлганди. Маълум вақт давомида у ижарага уй оларди, лекин онасининг қистови сабаб, пул тўплаш учун ота-онасининг уйига қайтади.

Кўчиш куни ва термадан чақирув бир кунга тўғри келди — уни Том Хитон жароҳатидан кейин миллий термага таклиф қилишди. "Мен машинадаги нарсаларимни деярли тушириб бўлгандим, шу пайт қўнғироқ бўлди ва мени термага чақиришди. Ҳаммасини ташлаб, рюкзакка энг керакли нарсаларни жойлаштирдим. Онам қаерга шошаётганимни сўрадилар. Жавобан: "Хайр, мен термамизга керакман". Лондонгача оддий поездда етиб олдим ва йўл-йўлакай мухлислар билан юзлаб расмга тушдим".

2017 йил Пикфорд "Эвертон" сафига кўчиб ўтади. Янги жамоасига эртароқ қўшилиш учун футболчи қиз ўртоғи билан таътилини бир ярим ҳафта вақтлироқ тугатади.


Мухлислар ғазабига сабабчи бўлади ва унга таҳдид ўрнида уйининг суратини жўнатишади

2015 йил Пикфорд "Престон"га йўл олади. Бу вақт унинг "Сандерленд"и жон сақлаш учун курашарди ва биринчи даврада ўша мавсумдаги энг ёрқин ғалабаларидан бирини қўлга киритади — "Ньюкасл" билан ўйинда 3:0. Пикфорд чидаб туролмади ва Твиттерда пост қолдиради. У ерда Пикфорд "Ньюкасл"ни омадсизлар деб атайди.

"Бир соат ичида мен уни ўчириб юбордим, лекин кеч бўлиб бўлганди. Мени топиб, ўлдиришлари ҳақида ёзишганди. Улардан бири ҳаттоки, уйимнинг суратини жўнатиб, шундай ёзганди: "Шу ерда яшармидинг?" Мен чиндан қўрққандим, лекин барчаси ортда қолди".


ЖЧ ярим финалидан кейин уйдагилар учун "сарай" қуришга йўл олган

2018 йилда инглизлар ЖЧда тўртинчи ўринни эгаллашди ва уйга қаҳрамон сифатида қайтишди. Терма жамоа аъзолари мусобақадан қайтгач нима қилишди — дам олиш учун бошқа шаҳарларга кетишди. Пикфорд нима қилди — Сандерлендга қайтди ва ота-онасига қурилишда ёрдам берди. У ҳаттоки, шаҳарга ҳам самолётда эмас, ижарага олинган автомобилда борди ва хитой таомини ўзи билан олиб, уйга йўл олди.

"Эвертон" сафида тўп тепган Робин Ольсен ўтган мавсум шундай деганди: "Жордан — оддий йигит. У Ливерпулда, базамиздан унча узоқ бўлмаган жойдан уй сотиб олган ва кўпинча машғулотларга велосипедда келади. Нега машинада эмас? У машина ҳайдашни унча ёқтирмайди. Аммо мураббийлар уни назоратга олган — билишим бўйича, яқинда чорраҳалардан бирида бошқа машина уни уриб юборишига оз қолган экан".


Клуб қўнғироғини унутиб қўйгани сабаб "МЮ"га кўчиб ўтмаган

Ўз вақтида Пикфорд "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтишига сал қолганди. Бу воқеа унинг "Сандерленд" асосий жамоасидаги дебютигача юз берган. Биринчи марта Пикфорднинг онаси телефон гўшагини кўтаради ва кейинроқ қайта қўнғироқ қилишларини сўрайди — Жордан мактабда эди ўша пайт. Жорданга бўлган гапни айтиб, уйда кутишини тайинлайди. Бироқ бу Пикфорднинг ёдидан кўтарилади ва дўстлари билан айланишга чиқиб кетади — "Манчестер Юнайтед" бошқа дарвозабон билан боғланишга уринмади.

2016 йил Пикфорд 1 апрель ҳазили туфайли йиғлаб юборади. Ўшанда "Сандерленд" мураббийлар штаби дарвозабон ортиқ клубга керакмаслиги ва уни "Ньюкасл"га сотишаётганини айтишади. Албатта, аслида бу шунчаки ҳазил эди.


Унга ҳам руҳшунос зарур. Зарарли овқатларга муҳаббат...

Ўтган мавсум Пикфорд учун оғир ўтди — кўплаб танқидлар ва кучли рақобат. Бу вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслик учун футболчи руҳшунос билан боғланди:

"Менга бу керак. "Эвертон" футболчилари мен яхши ҳолатдалигимни билишларини истайман. Шунинг учун, психолог билан суҳбатлашиб тураман: биз футбол ва ҳаёт ҳақида гаплашамиз. У билан ё кўришиб, ёки телефон орқали ҳафтасига икки марта суҳбатлашамиз. У доим алоқада".

Пикфорд фастфудни жуда ёқтиради — айниқса, Сандерлендда тайёрлашадиган саримсоқли соус билан пицца ва шаурмани. Ўзи бу ҳақида шундай деган: "Онам меҳмонга келадиган бўлсалар, улардан донар олиб келишларини сўрайман. Улар ундан жуда кўп олиб келадилар. Ўз навбатида мен ҳам улардан кўп ейман, чегарадан ўтиб кетганимни ҳам билмай қоламан. Яхши ҳамки, "Эвертон"да бизни бўш қўйишмайди ва мен семириб кетишга улгурмайман...".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика