UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Англия. 27-тур. "Энфилд"да голлар шоуси Янгиликлар

Англия. 27-тур. "Энфилд"да голлар шоуси

АПЛ 27-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Суонси"ни қабул қилди.

Ливерпуль – Суонси 3:2
23 февраль, 18.30, «Энфилд»
Голлар: 1:0 – 3 Старридж,  2:0 – 20 Хендерсон,  2:1 – 23 Шелви,  2:2 – 26 Бони,  3:2 – 36 Старридж,  3:3 – 47, пенальти Бони,  4:3 – 74 Хендерсон.
Ливерпуль – Миньоле, Джонсон, Шкртел, Аггер (Туре, 63), Фланаган, Джеррард, Хендерсон, Стерлинг (Аллен, 58), Коутиньо, Старридж (Мозес, 79), Суарес.
Суонси – Ворм, Ранхель, Чико, Уильямс, Н. Тэйлор, Бриттон, де Гузман (П. Эрнандес, 73), Дайер (Нгог, 78), Шелви (Каньяс, 46), Раутледж, Бони.
Огоҳлантириш: Шкртел (26).

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                ЯНГИЛАШ
 
Биз билан бирга баҳсни кузатиб борган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.



90+3 дақиқа. Учрашув тугади. "Ливерпуль" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
90 дақиқа. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88 дақиқа.
Жеррард! Сардорнинг дастлабки зарбаси йўлига дарвоза устуни тўғаноқ бўлди, иккинчи  вазиятда эса дарвозабон ўзини кўрсатди.
87 дақиқа.
Суареснинг зарбаси кучсиз чиқди, Ворм тўпни эгаллаб олди.
85 дақиқа.
Ўйин шиддати асло пасаймаяпти. Иккала жамоа тезкор ҳаракат қилмоқда.
82 дақиқа.
"Ливерпуль" ҳимоячилари асабийлашишмоқда, Коло Туре тўпни узоқлаштираман деб Шкртелни пойлади. Унга теккан тўп дарвозага борди, яхшики Миньоле ўз ўрнида эди. 
81 дақиқа.
"Суонси" ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда. Пабло Эрнендесга дарвозабон зарба беришга имкон қолдирмади.
78 дақиқа.
Ўзгариш. "Ливерпуль". Старридж ўрнига Виктор Мозес майдонга тушди
77 дақиқа.
Ўзгариш. "Суонси". Дайер ўрнига Нгог майдонга тушмоқда.
73 дақиқа. Жеррарднинг пасидан сўнг Суарес тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба йўллади. Ҳимоячига тегиб қайтган тўпни Хендерсон дарвозага йўллади. Дастлабки зарбадан сўнг тўпни қайтарган Ворм Хендерсоннинг такрорий зарбаси олдида ожиз эди 4:3
73 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. Хендерсон 4:3!!!
72 дақиқа.
Ўзгариш. "Суонси". Де Гузман ўрнига Пабло Эрнандес майдонга тушди.
69 дақиқа. Ҳисоб 3:3 бўлган вазият



68 дақиқа.
Чико Старриджга тўпни эгаллаб олиш учун имкон бермади. 
66 дақиқа.
Суарес жарима майдони ичида йиқилди, мухлислар пенальти талаб қилишмоқда. Ҳакам эса жим...
65 дақиқа.
Миньоле сал қолса жамоасига панд бериши мумкин эди. У тўпни эгаллаб олгач жарима майдони ичидан чиқиб кетди. Яхшики дарвозабон ўзини қўлга олди ва тўпни тепиб юборди.
63 дақиқа.
Ўзгариш. "Ливерпуль". Аггер ўрнига Коло Туре тушди
62 дақиқа.
"Ливерпуль" ҳужум қилишда давом этади, Суареснинг зарбаси хавфли чиқди.
59 дақиқа.
Старриджнинг чиройли зарбаси дарвозанинг узоқ юқори бурчагига аниқ боргани йўқ.
58 дақиқа.
Дайер-Бони-Дайер комбинациясидан сўнг Натан тўпни дарвозага йўллади, Миньоле ўз ўрнида
56 дақиқа.
Ўзгариш. "Ливерпуль". Стерлинг ўрнига Жо Аллен майдонга тушди.
53 дақиқа.
Жонсон Дайерга нисбатан қўпол ўйнади, Де Гузманнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Мухлислар бир қалқиб тушишди.
51 дақиқа.
Суарес гол уришни жуда хоҳламоқда, жуда ҳам.
50 дақиқа. "Ливерпуль" жарима тўпини амалга оширади. Жеррарднинг йўллаган зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
49 дақиқа.
Суарес бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.
48 дақиқа. Бони 11 метрли жарима тўпидан унумли фойдалана олди 3:3.
47 дақиқа. ПЕНАЛЬТИ!
Шкртел ўз жарима майдони ичида Бонини йиқитгани учун
47 дақиқа. "Суонси" таркибида ўзгариш юз берди. Шелвининг ўрнига Каньяс майдонга тушди.
46 дақиқа. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.

45+3 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча атига 5та гол урилди. Иккинчи бўлимни кутамиз. Танаффус


 
45+1 дақиқа.
"Суонси" қарши ҳужумга ўтди, бироқ Дайер тўп оширишда хато қилди. 
45 дақиқа.
Бош ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.
45 дақиқа.
Дайернинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
43 дақиқа.
Бурчак тўпидан сўнг Ранхел боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 
42 дақиқа.
Бони ўзини кўрсатишда давом этмоқда. Унинг жарима майдони ташқарисидан ерлатиб йўллаган зарбаси йўлига Миньоле майдон ташқарисига чиқариб юборди.
41 дақиқа.
Стерлинг чап қанотда тўпни эгаллаб рақибни алдашга уринди. Бироқ Ранхел ёш бола эмаслигини кўрсатди.
38 дақиқа.
Раутледж чап қанотдан олдинга ўтди, йўлда ҳимоячини қолдириб кетди. Бироқ унинг узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди. 
37 дақиқа.
Хендерсон тўпни тўхтатишда хатога йўл қўймаганида яна бир хавфли вазият содир бўларди.
35 дақиқа. Старридждан "Суонси" мухлисларига салом. Луис Суарес жарима майдони ичида шеригини кўриб тўпни унга ҳаволатиб етказиб берди. Даниэл боши билан осонгина тўпга дарвозани кўрсатиб юборди 3:2.

35 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ 3:2. Яна Старридж!
33 дақиқа. Бонидан "Ливерпуль" мухлисларига салом



32 дақиқа.
Мезбонларнинг ўнг қанот ҳимоячиси Фланаган ҳужумда қоида бузди.
30 дақиқа.
Стерлинг чап қанотдан жарима майдонига ҳаволатиб тўп узатди, Ворм астагина сакраб тўпни ўзиники қилди.
28 дақиқа.
Мезбонлар кетма-кет голлардан сўнг анча енгил ўйнамоқда. Бурчак тўпидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
26 дақиқа. Шкртелнинг қўполлиги қимматга тушди. Жарима тўпидан сўнг Бони боши билан дарвозага зарба берди, тўп йўл йўлакай айнан Шкртелга тегди ва йўналишини ўзгартирди. Миньоле бу вазиятда ожиз эди - 2:2
26 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. 2:2 бу Англия азизлар.
25 дақиқа.
Мартин Шкртел Шелвига нисбатан хавфли ўйнагани учун сариқ карточка олди.
23 дақиқа
. Суаресда қулай имконият бўлганди. Бироқ зарба ўхшамади.
22 дақиқа. Шелви барибир ниятига етди. Дайернинг пасидан сўнг Жонжо 25 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба берди. Тўп дарвозаниг тўсинига тегиб дарвозадан ўрин олди - 2:1.
22 дақиқа. ГОООООООООООООЛ. Шелви 2:1

20 дақиқа. Ўнг қанотда пайдо бўлган Старридж ҳимоячини алдаб марказга қараб юрди ва тўпни Хендерсонга узатди. Жордан тўпни тўхтатиб олди, қаерга зарба беришни кўриб олди сўнгра дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 2:0.
20 дақиқа. ГООООООООООООООЛ. Хендерсон 2:0

19 дақиқа. Шелви яна бир бор ўз омадини синаб кўрди. Унинг бурама зарбаси ноаниқ кетди.
18 дақиқа. Стерлинг ҳужумда фаол ҳаракат қилди. Бироқ Ворм тўпга биринчи бўлиб етиб келди.
17 дақиқа.
Яна Шелви диққат марказимизда. Унинг чамаси 24 метрлардан йўллаган зарбаси Шкртелга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.
15 дақиқа.
Хавйли вазият! Тэйлор чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичида турган Бонига пас берди, бироқ Миньоле ва икки ҳимоячи ҳужумчига тўп етиб боришининг олдини олишди.
14 дақиқа.
Меҳмонлар ҳам майдонда фақат югуриб юришгани йўқ. "Ливерпул"га бегона бўлмаган Шелви ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, фақат Бони шеригини тушунмади
12 дақиқа. Голни ташкил қилганлар



10 дақиқа.
Коутиньо ҳужумни бошлади, унинг пасидан сўнг Хендерсон тўпни тўхтата олмади.
8 дақиқа.
Чико ва Суарес майдон марказида тўқнашиб кетишди. Тўғрироғи Чико уругувайлик ҳужумчининг оёғга зарба берди.
7 дақиқа. "Суонси" ҳужумчиси Бони фаол ўйнамоқда. Шелвининг пасидан сўнг голландиялик футболчи дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.
6 дақиқа.
Бони олдинга ўтди, бироқ уч нафар рақибдан ўтиб кета олмади. Қарши ҳужумда Стерлинг чап қанотдан ҳужумга ўтди. Унинг жарима майдонига оширган тўпи ноаниқ кетди.
5 дақиқа. "Ливерпуль" бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
4 дақиқа. Ажойиб гол. Тўғрироғи ажойиб пас. Стерлинг тўпни эгаллаб олиб бир ҳаракат билан Старриджни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Даниел Вормни ортда қолдириб бўш дарвозани ишғол қилди.
4 дақиқа. ГОООООООООООООЛ. Старридж 1:0
3 дақиқа.
"Суонси" ҳимоячилари тўпни ўзларида сақлаб туришди.
1 дақиқа. Мезбонлар ҳужумга ўтишгди. Бироқ Коутиньо тўпга зарба бера олмади.
1 дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ
18:28. "Ливерпуль" айни пайтда 53 очко билан мусобақанинг 4-поғонасида бормоқда. "Суонси" эса 28 очко жамғариб 12-поғонадан жой олган.
18:27. Жамоалар майдонда. Стадион ўша машҳур қўшиқни куйлашмоқда.
17:40. Бошланғич таркиблар маълум бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика