UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  30 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Андрей Воронин: “Россия ва Украинада футбол йўқ” Янгиликлар

Андрей Воронин: “Россия ва Украинада футбол йўқ”

Украина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Воронин Европа чемпионати гуруҳ босқичи якунига етгач, россиялик ҳамкасбларимиз билан Россия ва Украина терма жамоасининг мусобақадаги иштироки хусусида суҳбатлашди.


Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Андрей жамоаларни авёсиз танқид қилгани эътиборга молик.


Украина терма жамоаси ўйинларига ташриф буюрдингизми?

— Лионга бормадим – жуда узоқ ва ноқулай. Шимолий Ирландия билан беллашувни телевизорда томоша қилдим. Қолган беллашувларга эса ташриф буюрдим.

Таассуротлар қандай?

— Супер! Мухлислар – Европа чемпионатида мавжуд энг яхши жиҳат. Ажойиб муҳит! Ўзинг майдонда эканингда буни унчалик ҳис қилмайсан. Марселда ёқимли ажабландим. Жамоа турнирни тарк этиб бўлган, лекин трибунада кўплаб украиналик мухлисларни кўрдим. Поляклар сингари кўп эмас, аммо қўллаб-қувватлаш жуда яхши бўлди.

— Германияга қарши муносиб ўйин кейинги учрашувларда ёмон белги бўлиб хизмат қилдими?

— Мен ўша ўйинни муносиб деб ҳисобламайман. Жамоа яхши ўйнагани йўқ. Вазиятлар бўлди, фақат фойдаланилмаган. Ўйиннинг ўзи эса унчалик эмасди. Бу шахсий фикрим. Шимолий Ирландия билан беллашувда улар бемалол зафар қучиб, ҳал қилувчи баҳс Польшага қарши ўтади деб ўйлашган бўлса керак.

Украина бирорта гол урмади. Омад кулиб боқмадими?

— Омад боқмади – нимани билдиради? Шунчаки гол уришга ҳам арзимадик. Венгрия биринчи ўрин билан чиқди, Исландия ҳам нимчорак финалга йўл олди. Уларга қойил. Бизда бошидан ишлар яхши кетмади. Хоҳиш имконият билан тўғри келмади. Менимча, жамоа мусобақага тайёр эмасди.

Жисмонанми ёки руҳан?

— Ҳар икки тарафлама. Йигитлар зарур бўлган ҳолатда эмасди. Кўзлар ёнмади, оёқлар югурмади. Сабабини бош мураббийдан сўраш лозим.

Нега етакчилар ишончни оқламади - Ярмоленко, Коноплянка?

— Тушунарсиз. Уларнинг ўзи ҳам чемпионатни барбод қилганини тушуниб туришибди. Умид ор эди. Мусобақада қатнашишнинг ўзи бахт. Нега ўзларини кўрсата олишмаганини билмайман. Жамоада муҳит қандай бўлганидан бехабарман. Жамоа жуда қўрқинчли кўринди. Аниқроғи, маълум футболчилар.

Украинада Киев ва Донецк учун жой ажратилганмиди?

— Бу ҳақида гапиришни хоҳламайман, чунки у ерда эмасдим. Мен ўйнаган пайтда бундай воқеа рўй бермаган. Агар шундай муаммо бўлса, бу мураббийлар штабининг хатоси. У муаммони дарҳол ҳал қилиши даркор эди. Ҳал қила олишмаса, баъзи ўйинчиларни чақирмаслик лозим бўлган. Тушунаман, бизда танлов кенг эмас, лекин масалани ҳал қилиш мумкин. “Реал” ўн йиллардан бери “Барселона” билан душманлик қилади, бироқ бу уларнинг футболчиларига ғалаба қозонишга халал бермаяпти. Кийиниш хонасидаги турлича қарашлар омадсизлик сабаби бўлганига ишонмайман.

— Сиз ўйнаган даврда бундай бўлмаганми?

— Кимлардир кўпроқ мулоқот қиларди, бошқалар озроқ. Бу доим бўлган. Бироқ гап қарама-қаршиликкача етиб бормаган. Мен Украинада ўйнамаганман, лекин Донецк, Днепр, Киев ва Харьковдан бўлган йигитлар билан ажойиб муносабатда эдим. Бизда муҳит илиқ бўлган. Биргаликда йиғилиб, қарта ўйнардик, футбол кўрардик, ресторанга борардик. Ҳозир ёшлар умуман бошқача.

Украина терма жамоасининг ўйин сифатига қандай фикр билдирасиз?

— Бундай натижада ўйин савияси ҳақида гапиришдан нима фойда? Балки, бу биз учун чўққи. Бугун Шимолий Ирландия билан ўйнасак, уларни ютишимизга ишонаман. Бироқ турнирда имкониятни бой бердик. Фақат Украина ва Россияда ўйинчилар Европада ўйнашмайди. Ҳозир Украина чемпионати икки жамоа лигасига айланган. Шу билан бирга “Шахтёр” таркибида 10 нафар бразилиялик футболчи бор. Украина чемпионатидан кейин Европа ёки жаҳон чемпионатига чиққанда бошқа ҳакамлар, ўйинчилар, бошқа даражадаги қаршиликка дуч келасан. Шунда муаммолар бошланади.

— Сизнингча, Шевченко бош мураббий бўлишга тайёрми?

— У буни қўлга олгунга қадар била олмаймиз. 30 йил 4-лигада ишлаб, бирор нарса ютмаслик мумкин. Ишга Клопп каби 37 ёшда келиб, дарҳол ажойиб фаолият бошласа ҳам бўлади. Юргенни яхши биламан, у билан ўйнаганман ва кейинчалик қўл остида ишладим. Ишонинг, 37 ёшида у бундай фаолият ҳақида орзу ҳам қилмаган. Ҳозир эса жаҳон танийдиган мураббийга айланди. Шевада катта тажриба бор, у Европада кўп ўйнади. Жаҳонга машҳур таниқли мураббийлар билан ишлаган. Унинг дунёқараши ўзгача. Ўйинчилар, машғулот жараёнидаги менталитетни ўзгартириш керак. 50 йилдан бери бир тизим билан ишлаб, ўйнаб келяпмиз.

— Россия ва Украина Еврода бирдек ёмон бўлдими ёки кимдир янада ёмонроқми?

— Солиштириш керак эмас! Кимдир улардан қай бири кучлироқ эканини билишни истаса, ўртоқлик учрашуви ташкил этсин. Еврода эса ҳар икки жамоа барбод бўлди. Ҳар икки жамоа олдида вазифа бор эди. Улар буни бажара олишмади ва энди дам олишмоқда. Россияда вазият Украинадагига нисбатан ёмонроқ. Олдинда уйдаги жаҳон чемпионати турибди. Ким билан ва қандай ўйнаши тушунарсиз. Ўйлашимча, Еврога борганлардан аксарияти 2018 йил ўйнамайди. Фахрийларга муносиб захира йўқлигини эса чемпионат кўрсатди.

Россия терма жамоасининг Франциядаги асосий муаммоси нимада бўлди?

— Муаммо тизимда. Уни маҳаллий чемпионатдан қидириш лозим. Бир ҳақиқатни айтаман: футболчи пулни ишлаб топиши керак, олиши эмас. Қачон у пулларни ишлаб топса, кейин ўйнайди. Уларни шунчаки олаётган пайтда иш бўлмайди. Майдонга тушиб, доимо имкониятини кўрсатиши шарт.

Россияда 150 миллион, Украинада 50 миллион аҳоли бор. Шулар орасидан 20 нафар футбол ўйнайдиган одамни топиб бўлмайдими? Менга шунчаки алам қилади. Хорватия, Сербияга қарайман. Уларнинг аҳолиси сони Москваникидан ҳам камроқ. Лекин уларда барчада яхши терма жамоа йиғилган. Нега бизда йўқ? Айнан шуни тушунмайман. Балки, 20 одамни олиб, икки йилга бирор жойга беркитиб қўйиб, машқ қилдириш керакдир? Эҳтимол, шунда фойда бўлар? Ҳамиша бошқалардан ёмонроқ бўлишимиз тўхташи керак. Ниманидир нотўғри қиляпмиз, муаммо ўзимизда.

- Собиқ жамоадошларингиз Смолов ва Кокорин Еврони барбод қилишдими?

— Албатта, шундай. Смолов Россия чемпионатида ажойиб ўйнади ва мавсумни чиройли якунламоқчи эди. Чунки Европа ва жаҳон чемпионати биринчи ўринда катта бозор ҳисобланади. Ўзингни кўрсатиб, кучлироқ жамоага ўтиш имкони туғилади. Бироқ бу сафар ўхшамади. Бу барибир мураббийнинг хатоси. Слуцкий уч ўйиннинг барчасида 3 нафар ҳужумчидан фойдаланиб бўлмаслигини олдиндан кўра билиши лозим эди, бирор нарсани ўзгартирмасдан ўйнаб бўлмайди. Смолов ва Кокорин ҳужумда фақат энг олдинда ўйнаганда ўзларини кўрсатишди. Қанотда эса ҳеч қачон яхши ўйнай олишмаган. Слуцкий уларни бирор нарса қила олмайдиган позицияга жойлаштирди. Менимча, бу мураббийга тегишли хато. Агар барчани майдонга туширишни хоҳласа, бошқа схемани танлаб кўриши зарур эди.

Англияга қарши таркибни кўрганимда қўрқмасдан уч ҳужумчини майдонга туширгани учун балли деб қўйдим. Бироқ улар ўз позициясида эмаслиги кўриниб турганди. Улар исташса ҳам ўша жойда ўзларини кўрсата олишмасди. Смолов хусусиятларини қанотда намойиш этолмайди. У Мамаев билан “Краснодар”да биргаликда 30 тўп киритишди. Мамаев унга қанча кўп пас берди. Тандем юзага келтиришди. Демак, Смоловни майдонга туширар экансан, Мамаевга ҳам таркибдан жой топиш устида бош қотириш керак бўларди. Қанотдан тўпни ошириш Смолов ёки Кокориннинг иши эмас. Буни Самедов, Жирков, Шатов яхши бажаради. Энг ижодкор Широков ўйнамади. “Терек”нинг ҳужумлари боғлиқ бўлган Иванов захирада ўтирди.

Широков Уэльс билан ўйнади.

— Лекин дастлабки икки учрашувда захирада ўтирди. Глушаков ва Широков саралашда асосий футболчилар бўлганди. Биринчи ўйинни Россия барбод қилди, бироқ кейинги беллашувга яна ўша таркиб туширилди. Балки, қандайдир муаммолар бўлгандир. Мураббий мен айтганларимдан кўпроқ билади. Лекин кўп нарсалар тушунарсиз чиққани рост.

Россияда ёшларни четга кетишга чорлашмоқда. 15 йил хорижда ўйнаган футболчининг бу борада фикри қандай?

— Ҳамма кетиши керак. Футбол – чегарадан ташқарида. Бизда футбол йўқ. Россия ва Украинада пул топиш мумкин, фақат футбол ўйнаш эмас. Футбол йўқлигини ҳамма яхши билади. Чемпионлар лигаси чиққанда ўша ерда футболни кўришади. Европада футболчи бўлиш мумкин. Ўйинларга 5 минг эмас, 50 минг ишқибоз келади. У ерда трибуналардан ҳакам ва футболчиларга қичқиришмайди.

Ҳозир кимнидир Европанинг кучли клубларига чақиради деб ўйлайсизми?

— Йўқ. Икки жамоадан биргина Ракицкийни чақирган бўлардим. У ўйинларни яхши савияда ўтказди. Хато қилди, лекин интилди. Россиядан ҳеч ким ёдда қолмади. Премьер-лигада Шатов яхши кўринди. Смолов ва Зюба ҳам. Еврода Россиядан биргина Акинфеев юқори даражада ўйнади. Жаҳон чемпионатидан кейин кўпчилик ундан ташвишланганди, аммо у савияда ўйнашда давом этди. У бўлмаганда Россиянинг тўплар фарқи салбийроқ бўларди. Акинфеев ҳеч қачон ЦСКАдан кетмайди.

Швейцария ёки Чехия каби мамлакатларга Россиядан кетишда маъно борми?

— Ҳеч ким у ерга боришни истамаслигидан бошлаймиз. Швейцарияда Россияда тўланадиган маошнинг 30 фоизини ҳам беришмайди. “Зенит”, ЦСКА, “Локомотив” ёки “Спартак”дан у ерга боришдан маъно йўқ. Лекин Европа барибир Европа эканини тушуниш керак. Бошқача менталитет, бошқача одамлар – ҳамма нарсада фарқ бор. Муаммо шундаки, биз бунга тайёр эмасмиз. 16 ёшда хорижга кетишим омадим бўлган. У ерда футболчи ва инсон сифатида ўсдим. Бизнинг ўзгаришимиз ва мослашишимиз қийин. Буни кўплаб рус ва украин футболчилари трансфери исботлаган.

— Легионерларга қўйилган чеклов ҳам ҳозирги долзарб мавзулардан бири. Уни қийинлаштириш керакми, осонлаштириш ёки умуман бекор қилиш?

— Яхши футболчи бўлиш учун уларни тарбиялаш керак, кейин уларни Европага сотиш фойдали бўлади. “Зенит” ва ЦСКА каби клублар олдига Европа Лигаси ёки Чемпионлар Лигасини ютиш вазифаси қўйилган, уларнинг мақсади борлиги тушунарли. Улар учун Халк ёки бошқа футболчини 50 миллионга сотиб олган қулайроқ. Ёшлар эса захирада ўтириб, вақтини кутади. Зобнинни олинг. Потенциали бор иқтидорли йигит. Агар “Динамо”ду қулаш бўлмаганда ҳозир ўйнаётган даражасида ҳам тўп тепмаётган бўларди. Унга ўйнашга имкон беришмаган бўларди. Чунки майдонга кўпроқ маош оладиган футболчилар тушириларди. Уларга кўп пул тўлашдими – ажратилган суммани оқлаш учун улар ўйнаши лозим. “Зенит”да шундай. Юсупов бизда бўлганида ўйнаши кераклигини айтгандик. Аммо Нобоани сотиб олишди ва ёш ўйинчи бир йил захирада ўтирди. Муаммо бошланган пайтда таркибга қайтаришди. У тарбияланувчинг, энг кам маош билан ўйнашда давом этади.

Менимча, муаммо чекловда эмас. Муаммо болалар-ўсмирлар мактабларидан бошланади. Аслида мактаб тизими асосий таркиб учун ишлаши лозим. Ёшлар жамоасидан футболчи биринчи жамоага ўртатилган, тайёр ҳолда келиши керак. Бизда эса болалар ўртасида натижа биринчи ўринда туради. БЎСМларда бу ҳеч кимни хавотирга солмаслиги шарт. Мактабнинг натижаси унинг тарбияланувчилари орасидан етакчилар жамоага ўтганлар бўлиши даркор. Бироқ бизда бошқача тушунча мавжуд. 12 ёшли болаларни мураббийлар вилоят, шаҳар, мамлакат чемпионатини ютишга мажбурлашади. Қандай ютишнинг фарқи йўқ. Муҳими – ғалаба қозониш. Бу кимга керак? Шу оддий ҳақиқатга тўғри англаш билан етиб бормаяпмиз.

Баъзида булар ҳеч ким керак эмасдек таассурот уйғонади. Ҳар кимнинг вазифаси бор. “Динамо”да шу ҳақида гапирардим. Ҳеч ким қулоқ солмаган. Шундай дейишган: “Воронин ҳамма билан урушади”. 5 йил аввал “Динамо”ни тамом қилишаётганини айтгандим. “Динамо” ҳозир қаерда? Чўкиб кетди. Атайин чўктириб юборишди.

Ким?

— Ким эканини аниқ билмайман. Лекин жамоани шунчаки йўқ қилиш мумкин эмас. Фақат Россиядагина буни чин кўнгилдан амалга оширишлари мумкин. Тизимни бутунлай ўзгартириш керак. Испан, голландлар барчасини аллақачон ўйлаб бўлишган. Одамни ишга ёлла, пулини тўла ва у сенга мактаб ишини йўлга қўйиб беради. Хоҳиш бўлса етарли. 5-10 йилдан кейин бўлса ҳам ишлар олдинга силжийди. Бизда эса охири йўқ тарзда айбдорларни қидиришади. Ўзидан “Футбол учун нима қилдим” дейиш ўрнига.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика