UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  0 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  3 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  29 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  12 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  9 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  5 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр"да 20 кишилик рўйхатни тўлдириб ўтириши эмас, ўйнаб кетиши муҳим" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр"да 20 кишилик рўйхатни тўлдириб ўтириши эмас, ўйнаб кетиши муҳим"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Тошкентда янги мавсумга кўтаринки кайфиятда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа кеча йиғин доирасидаги бешинчи назорат учрашувида майдонга тушди ва "Турон"га кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу баҳсдан сўнг "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Аввало ҳозирда Тошкентда олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғини қандай ўтаётгани ҳақида маълумот бериб ўтсангиз...

- 11 январь санасидан эътиборан Тошкентда йиғинни олиб боряпмиз. Шу кунга қадар бешта назорат баҳсларида иштирок этдик. Янги келган футболчилар ҳақида айтадиган бўлсам, Иван Нагаев, Шаҳзод Нурматов, Евгений Макеев, Никита Павленко сингари ижрочиларни сафимизга қўшиб олдик. Ишлашда давом этмоқдамиз. Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишни имкони бўлмади. Бунинг ҳавотирли жойи йўқ. Ҳаёт давом этади, қатъий режа асосида тайёргарлик кўряпмиз. Тошкентда ҳаво жуда ажойиб, бемалол назорат ўйинлари ташкил қилинмоқда. Йиғиннинг энг қизғин палласидамиз. Мавжуд шароит ва имкониятга қараб ишлаяпмиз. Муҳими жамоанинг кайфияти яхши. Шукурки сафимизда жиддий жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳозирги кунда муҳим саналади. Суперлига 9 март куни старт олади. Бунгача эса яна 1-2 ҳафта Тошкентда шуғулланамиз. Чемпионат бошида ажойиб ҳолатда бўлишимизга умид қиламан. 

- Саволим "Спартак"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши танилган Евгений Макеев ҳақида. Уни жамоага келиши қай тариқа юз берди?

- Макеевни ўтган мавсумдаёқ жамоага таклиф қилмоқчи эдик. Лекин, бунга улгурмадик. У ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Оғир-вазмин инсон, дея оламан. Жамоадаги ёш футболчиларга ўрнак бўла оляпти. Чемпионатимизга шундай легионерлар келиши керак. 

- Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр" (Солигорск) жамоасига ўтишига бош мураббий сифатида муносабатингиз қандай? 

- Бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Бизда тартиб-қоида шундай, футболчининг ривожланиши учун тўсқинлик қилмаймиз. Футболчиларимизга муносиб таклифлар бўлса қараб чиқамиз. Яна қайтараман, футболчининг ривожланишига қаршилигимиз йўқ. Шаҳзод Убайдуллаевнинг салоҳияти ва имкониятидан келиб чиқиб Беларусь чемпионати яна олдинга интилиши учун трамплин, деб айта оламан. Масалан, Жасур Яхшибоев ўзини кўрсатди ва "Легия"га йўл олди. Футболчи жамоамиздан кетган тақдирда янги жамоасида ўз ўрнини топиб кета олиши лозим. Захирада 20 кишилик рўйхатни тўлдириб ўтириши эмас, ўйнаб кетиши муҳим. Ким учундир бу омиллар қизиқ бўлмаслиги мумкин. 

- "Металлург"нинг олдига бу йил қандай мақсад қўйилган? Жамоа аввалги йилларда 5 ва 6-ўринларни эгаллади. Балки, совринли ўринлар учун курашиш пайти келгандир?

- Медаллар учун курашишимиз ҳақида бирор нарса дея олмайман. Биласиз, ҳозирда кўп нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. Бизда бюджетимиз ўртача. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли бешликка киришга ҳаракат қиламиз. Аввалги йилларда 3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар билан орамиздаги очко катта фарқ қилмаганди. Қўл остимда олдига мақсад қўйган йигитлар жамланган, ёш иқтидорларга ҳам ишонч билдиряпмиз. 

- Йилдан-йилга жамоада клуб ўринбосарларидан ёш футболчилар етишиб чиқиш билан бир қаторда ва турли ёшдаги терма жамоалардан таклиф олишмоқда. Ушбу мавсумда ҳам шундай ёшларга имконият бериладими?

- Уч йил ичида 11га яқин ёш футболчи асосий таркибга жалб қилинди. Жорий мавсумда ҳам Муҳсин Бозоров, Даврон Анваров, Тўлқин Эргашев каби янги номларни учратишингиз мумкин.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика