UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  0 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  5 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  14 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Андрей Микляев: "Эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади"

Теглар :  Андрей Микляев
"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасидаги ўйиндан олдин мезбонлар устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Тушуниб турганингиздек эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади. Гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлаш учун ғалаба қозонишимиз керак. Барча футболчилар ўйинга тайёр. Фақат ҳимоячи Неманья Яничич жароҳат олган. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Микляев.

"Эртага чиройли ва ҳужумларга бой ўйин бўлишини кутаяпман. Эрондаги баҳсда бу жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини кўрсатдик", - дейди Жепаров. 


- Рақиб сафида энг хавфли футболчилар кимлар? 

- "Сепахон"да тўрт нафар легионер бор. Айнан улар жамоа етакчиси ҳисобланади. Фозил Мусаев, Ибричич, Падовани ва Чимба. Рақибни яхши ўрганиб чиқа олдик. 

- Ислом Тўхтахўжаевнинг ҳолати қандай? Эртага ўйнай оладими?

- Умид қиламизки барчаси яхши бўлади. Кеча умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Шундай экан барчаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Рақиб устози ўтган ўйиндаги об-ҳаво "Локомотив"га ёрдам берди деб айтди.  

- Эртага ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда (кулади). Ўтган ўйинда тезкор гол урдик ва осон ўйнадик. Бу футбол. Бу ерда кўп нарса ҳал қилади. 

- "Локомотив" сафарда ўз майдонидагидан кўра яхшироқ ўйнаётгандек туюлмоқда?

Сервер Жепаров: - Бундай эмас. Кимга қарши ўйнашимизга кўпроқ боғлиқ. Эртага ОЧЛда ўз уйимиздаги иккинчи ўйинни ўтказамиз. Кўрамиз натижа қандай бўлар экан.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари эртанги баҳсга тайёрми?

- Ҳа, миллий терма жамоа аъзолари эртанги баҳсга тайёр.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика