Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Narzulla Saydullayev
20 окт 2018, 20:52
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бироз асабий ўйин гувоҳига айландик. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Энг муҳими – якунда қимматли 3 очкога эга чиқдик. Сўнгги пайтлардаги қайд этилган натижаларни инобатга олган ҳолда бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шукр, ўйин тақдирини фойдамизга ҳал эта олдик. Бундан мамнунман. Энди бор диққат-эътиборни кейинги учрашувларга қаратамиз. Эътибор берсак, жамоа асосан ўз майдонида очколар қўлга киритмоқда экан. Энди сафар ўйинларда ҳам мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд этиш учун уринамиз, - деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›