UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  0 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  28 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10

Андрей Канчельскис: "Айни пайтда ихтиёримизда 12 футболчи бор" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Айни пайтда ихтиёримизда 12 футболчи бор"

Суперлига 30-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “лочинлар” устози Андрей Канчельскис ва жамоа ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев иштирок этишди.

Андрей Канчельскис (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Ҳар икки жамоа вакилларининг бугун намойиш этган ўйинлари менга ёқди. “Бунёдкор”  ўйин жиҳатидан энг кучли клублардан бири ва шундай жамоага қарши тўп суриш анча қизиқарли бўлди.

Биз “Бунёдкор”да муаммолар борлигини биламиз ва шундай жамоа келаси мавсумда чемпионатда ўйнамаса, афсусланарли ҳолат бўлади.

Йигитларга бугунги ўйинда иштиёқ билан тўп суришгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам катта раҳмат.

Албатта ҳали жамоада олиб бориладиган ишлар бор. Лекин айни пайтда ихтиёримизда 12 нафар футболчи бор ва ўз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, ўйин намойиш этишга интиляпмиз. Шогирдларимнинг машғулотлар жараёнидан ва иштиёқларидан хурсандман. Ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун энди кейинги ўйинларда  1 та эмас, 2-3 та гол уришга ҳаракат қиламиз.

Иқтидорли ёшларни ҳам кашф этишга интиламиз. Айтганча, бугун Намангандаги 12 ёшли футболчилар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувига ташриф буюриб, унда ғолиб чиққан ёш наманганлик футболчиларни табрикладим. Шундай экан, бугун қўшалоқ ғалаба бўлди.

Албатта, йигитларга, мухлисларга катта раҳмат. Бир пайтлари футболчи бўлганман ва 70 минг ва 3 минг нафар мухлис кўз олдида тўп суриш ҳиссиётининг қандай бўлишини жуда яхши биламан. Бошқа шаҳарларда ҳам стадионларга томошабинларнинг шундай кўп ташриф буюришларини тилайман. Кўп мингли сонли мухлислар ташриф бурган ўйингоҳда тўп суришнинг гашти ўзгача.

Мен жамоага яқинда келдим.Остон Ўрунов ҳали ёш ва иқтидорли йигит. У Ўзбекистон олимпия терма жамоасига, Азизбек Турғунбоев ва Даврон Ҳошимов эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилишди. Албатта, клубимиздан 3 нафар футболчининг терма жамоаларга жалб этилишлари биз учун ёқимли ҳолат.



Остон ўз устида кўпроқ ишлаши лозимлигини унга тушунтиряпмиз. Менимча, мураббийликдан кўра, футболчилик осонроқ. Боиси, мураббий бўлсангиз, майдонга тушиш иштиёқи юқори бўлса-да, бунинг иложи йўқ. Шундай бўлса-да, йигитлар аста-секин ўзларидан талаб қилинган нарсани тушунишяпти ва ўйиндан – ўйинга “очилишяпти”. Футболчилар “Пахтакор”, “Локомотив” ва мана бугун “Бунёдкор” жамоаларга қарши кечган ўйинларда рақибларга мунсоиб қаршилик кўрсатишди.

Совриндорлар сафидан жой олиш асосий мақсадимиз. Бизда 2-ўринни эгаллаш имконияти ҳам бор эди. Лекин айрим сабабларга кўра, буни амалга ошира олмадик. Тўғри тушунинг, футболчилар ҳам темир эмас, инсон. Машҳур мураббий Валерий Лобановский темир ҳам бир кун келиб,  синади, деганди. Биз бир таркиб билан ўйнаяпмиз ва сафимизда ўйинни кучайтира оладиган футболчи йўқ. Кимдир чарчайди, бошқаси енгил жароҳат олади, айримлари босимга дош беролмайди. Футболчилар ҳам одам ва буни тўғри тушуниш керак. Қисқаси, бугун йигитлар яхши ўйин намойиш этишди.

Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси): -  Баҳс шиддатли ва ажойиб тарзда кечди. Биз бу ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Бекободдаги мағлубиятга учрадик ва бу айбимизни ўз майдонимиздаги ғалаба билан ювишимиз керак эди. Худога шукр, ажойиб тарзда кечган ўйинда зафар қучдик. Бунинг учун бизни ажойиб тарзда қўллаб- қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман.  

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика