UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  3 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Андрей Фёдоров: "Тошкентдаги йиғинда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Тошкентдаги йиғинда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз"

"Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг жамоа машғулотлари ва сафга янги қўшилган футболчилар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Ўтган мавсумда чемпионат бироз эртароқ якунлангани боис, декабрда ҳам футболчиларни йиғган эдик. Декабрдаги йиғинда асосан футболчиларнинг тикланишига эътибор қаратдик. Янги йилдан сўнг Фарғонадаги қароргоҳимизда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва тўпни яхши ҳис этишлари учун махсус дастур асосида шуғулландик. Чунки йигитлар жуда қийин мавсумни ўтказишди ва энди таътилдан кейин аввало жисмоний ҳолатни тиклаб олишлари жуда муҳим.



Умуман 4 январдан буён тўлиқ дастур бўйича машғулотларни олиб боряпмиз. Фарғонадаги йиғинда жамоа иккига бўлинган ҳолда назорат баҳсларини ўтказди. Кечадан бошлаб эса Тошкентга келдик ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди. Бу борада жиддий муаммоларга дуч келмадик. Баъзи футболчилар фақат душанба куни қайтадан кўрикдан ўтишади. Бу ерда тўртта ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Тайёргарликни бу босқичида диққатимизни асосан ўйинлар ўтказишга қаратамиз.



Таркибга қўшилган янги футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрамиз. Сафимизга қўшилган янги футболчилар: дарвозабон Ўткир Юсупов, ярим ҳимоячи Сардор Эминов, ҳимоячилар Илҳом Бойдедаев ва Алишер Саматов. Биз яна янги футболчиларни жалб этишни режалаштирганмиз. Аммо келадиган футболчилар ҳозиргилардан кучли бўлиши лозим. Айни пайтдаги таркибимизда мавжуд футболчилар ҳам ёмон эмас. Агарда ҳақиқатда жамоамизни кучайтира оладиган футболчи бўлса оламиз. Янги келадиган футболчи ҳозиргилардан яққол кучли бўлиши керак. Агарда имконият бўлганида, аввало марказий ҳимоячи олган бўлардим. Шунингдек, кучли ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси билан таркибни кучайтирган бўлардим. Аммо ҳозирги кунда ҳужумчи нафақат бизга, балки бутун ўзбек футболига керак.

Ким ҳозир машғулотларимизда йўқ бўлса ўшалар кетишди. Акмал Холматов, Евгений Черемисин, Адриан Кашкавал, Рўзимбой Аҳмедов, Сардор Раҳмонов каби футболчилар жамоамизни тарк этишди.



Янги мавсумга ҳозирча аниқ бир мақсад қўйилгани йўқ. Ўтган йил ОЧЛ йўлланмасига эга бўлишимиз мумкин эди. Бироқ аслида йил бошида бундай мақсад қўйилмаган эди. Бу йил йигитлар олдига ҳар бир учрашувда майдонга тушиб ғалаба учун ўйнашни вазифа қилиб қўймоқчиман. Кузда эса мусобақа жадвалида ким қайси ўринда бўлишини кўрамиз", - дейди Андрей Фёдоров.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика