Андрей Фёдоров: "Қолган 29та ўйинда ғалаба қозонсак чемпион бўламиз"

Narzulla Saydullayev
4 мар 2017, 20:35
"Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски бугун яхши ўйнай олмадик. Фақат 15 дақиқада яхши ҳаракат қилдик холос. Рақибга хавфли ҳужум қилиш имкониятини бермадик. Афсуски биргина қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Биринчи ўйин бўлгани учун балки йигитларга нимадир етишмагандир.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Агар ҳамма баҳсда ғолиб бўлсак биринчи ўринда бўламиз. Бугун ютқазишга улгурдик? Агар қолган 29та ўйинни ютсак ҳам чемпион бўламиз (кулади)", - дейди Андрей Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia