Андреа Пирло: “Жеррарднинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда”

Tolibjon Qosimov
27 фев 2014, 11:06
Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло “Ливерпуль” сардори Стивен Жеррард ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Жеррард футболни ақл билан ўйнайдиган ўйинчилардан бири. 30 ёшга тўлганингда ўз ўйинингни кўрсатиш қийин бўлиб қолади, аммо Стиви ҳали ҳам жуда яхши формада ва клубда бўлгани сингари Англия терма жамоаси таркибида ҳам юқори даражада ўйин намойиш этиб келяпти. Жеррарднинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда эканини аниқ айта оламан”, - Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sports.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net