UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  65 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Андреа Пирло: "Мен ўсишга эришдим. Янги мавсумда ҳам ўзимни "Ювентус" мураббийи сифатида кўряпман" Янгиликлар

Андреа Пирло: "Мен ўсишга эришдим. Янги мавсумда ҳам ўзимни "Ювентус" мураббийи сифатида кўряпман"

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло якунланган мавсум ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди ва келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

"Мен учун мавсумни Италия Кубогини ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган ҳолда якунлаш муҳим эди. Мен доимо бор кучимни бажараётган ишимга бағишлайман ва мана бунинг натижаси. Келажагим борасида қарор қабул қилиши керак бўлган инсонларнинг навбати келди. Ўзимни кейинги мавсум ҳам "Ювентус" устози сифатида кўряпман. Бу ҳақида расман эълон қилишдан фақатгина бахтли бўлардим, аммо ҳозирча эришган натижаларимиздан завқланишимиз мумкин.

Янги мавсумда "Ювентус" янада кучайишига ишонаман. Баъзи футболчилар ўз иқтидори ва нималарга қодир эканлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. Биз елкама-елка ҳаракат қилсак, албатта тўғри йўналишда давом этиб, мақсадга эришамиз. Янги мавсумда ҳам бирга бўлсак, бизда кучли пойдевор бўларди.

Мен ҳеч қачон қўрқув ичра қолмаганман. Шунчаки, машғулотлар жараёнини йўлга қўйиш, йигитларга нималарни истаётганимни тушунтириш учун вақт керак бўлди. Таркибда бу қадар кўп чемпион билан иш бошлаш осон бўлмади, лекин ҳамма менга кўмаклашишга ҳаракат қилди. Мен мураббий сифатида ўсишга эришдим. Мавсум турли сабабларга кўра оғир бўлди, аммо бу мени янада кучлироқ қилди", — дея Пирло сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.



Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика