Андре Силва Каканинг натижасини такрорлади

Narzulla Saydullayev
15 сен 2017
«Милан» ҳужумчиси Андре Силва Европа лигаси доирасида «Аустриа» билан ўйинда (5:1) учта гол урди.

21 ёшли португалиялик «россонерлар» сафида 2006 йилдан буён еврокубокларда хет-трик расмийлаштирган илк футболчига айланди.

Сўнгги бор бразилиялик Кака «Андерлехт» билан ЕЧЛ доирасидаги ўйинда учта тўп киритганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe