

"Клублар қора танли дарвозабонларга ишонмаяпти. Ҳақиқат шу. Шунчаки ўзингиз кўринг, битта мен бундай гап айтмаяпман.
Мен машғулотлар жараёнидаги мутахассис эмасман. Аммо, бу борада клубларда сабаблар бор. Тез-тез қора танли дарвозабонларга концентрация етишмаётганини кўрамиз", - дейди Онана.
"Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Андре Онана 2015 йилдан буён "Аякс"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда.



