UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  2 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1

«Андижон»нинг янги легионери: «Бор кучим билан «Андижон»га ёрдам беришни мақсад қилганман» Янгиликлар

«Андижон»нинг янги легионери: «Бор кучим билан «Андижон»га ёрдам беришни мақсад қилганман»

Хабарингиз бор, «Андижон» клуби россиялик тажрибали ҳужумчи Ислам Машуков билан шартнома имзолади.

«Андижон» матбуот хизмати Машуковдан дастлабки интервьюни олди.

- Ислам, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Бизнинг жамоадан таклиф оламан, деб ўйлаганмидингиз?

- Табрик учун катта раҳмат. Шу ерда эканлигимдан хурсандман. Таклифни олганимдан кейин «Андижон»нинг иштиёқманд клуб эканлигини сездим. Жамоанинг ўз мақсадлари борлиги ва ишқибозлари ҳам ғоятда ажойиблиги ҳақида хабарим бор эди. Уларнинг қаршисида тўп суриш бошқача бўлади. Шу боис бу ерга келишга ва клуб билан нималаргадир эришишга қарор қилдим.

- Сиз учун бу янги чорлов. Янги клуб билан ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Бу ер мусулмон давлат ва менталитети Кавказдаги шундай мамлакатларникидан катта фарқ қилмайди. Шу сабаб қандайдир қийинчиликларга дуч келсам керак, деб ўйламайман.

- Ўзбек футболи ҳақида илгари кўп нарсалар билармидингиз?

- Ростини айтиш керак, унчалик хабардор эмасдим. Тўғри, ўзимизнинг рус чемпионатида юртингиздан келган ўйинчиларни билардим. Масалан, ССКАдаги вакилингиз...

- Аббосбек Файзуллаев...

- Ҳа... Ўз-ўзидан бундай ҳолат Ўзбекистонда ҳам футбол тобора ривожланиб бораётганидан далолат беради.

- «Андижон»нинг ўтган мавсум Ўзбекистон Кубогига эга чиққанидан хабарингиз бўлса керака?

- Ха, буни биламан. Ажойиб натижа!

- Ўз олдингизга қандай вазифалар қўйгансиз?

- Асосий мақсадим — клуб билан нималаргадир эришиш! Мен учун асосий масала жамоанинг чемпионатни ютиши ё Суперкубокка эга чиқиши ҳисобланади. Шунинг ўзи менга етарлидир.

- Шахсий мақсадларингиз ҳам бўлса керак: масалан, клуб тўпурарига айланиш...

- Менга жамоа билан соврин ва унвонларга эга чиқиш шахсий мақсадлардан юқори туради. Агар бирорта ҳам гол ура олмасам, лекин клуб ниманидир ютган тақдирда менга етарли бўлади.

- Фаолиятингиз давомида қўшни Қозоғистонда ва юртингиздаги бир қанча клубларда тўп сурдингиз. Марказий Осиёда эса энди ўйнайсиз. Сиз буни олдинга ташланган қадам деб ҳисоблайсизми? Умуман олганда, кўнглингиз тўляптими?

- Мен буни янги тажриба ва табиийки, олдинга ташланган қадам деб ҳисоблайман. Бу мен учун чорлов. Шунинг эвазига ўзим учун янги бўлган кўп жиҳатларни ўрганаман. Бор кучим билан «Андижон»га ёрдам беришни мақсад қилганман. Бундан нимага эришишим мумкинлигини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика