UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  106 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

«Андижон»нинг суриялик дарвозабони «Андижон» клубига келиши, ЦСКАдаги ҳаёти, Аббосбек Файзуллаев ва Осиё кубоги ҳақида гапирди Янгиликлар

«Андижон»нинг суриялик дарвозабони «Андижон» клубига келиши, ЦСКАдаги ҳаёти, Аббосбек Файзуллаев ва Осиё кубоги ҳақида гапирди

«Андижон» таркибига қишки селекция пайтида қўшилган янги футболчилар орасида истеъдодли дарвозабон Максим Сарраф ҳам бор.

Россиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси Сурия терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Яқинда Қатардаги Осиё Кубогида у сурияликлар таркибида бор эди. Саррафнинг фаолиятида янги саҳифа очилди. «Андижон»нинг янги аъзоси бу ердаги илк интервьюсини берди.

- Максим, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот бериб ўтсангиз. Сизни Қатарда ўтган Осиё Кубогида Сурия терма жамоасига чақирилганингизни кўпчилик яхши билади.

-Ҳа, тўғри мен Сурия терма жамоаси «заявка»сида бўлганман. Биринчи марта миллий терма жамоанинг ёшлар таркибига бориб қўшилганман. Катта йўлни босиб ўтиб, меҳнатларим эвазига мен терма жамоага таркибига киришга улгурдим.

-«Андижон»нинг таклифи ҳақида илк бор қачон эшитдингиз ва уни қабул қилишингизга асосий сабаб нима бўлди?

-Осиё Кубогида қатнашаётганимизда «Андижон» клубидан таклиф келиб тушганини эшитдим. Натижада бу таклифни мен хурсандчилик билан қабул қилдим. Ўзбекистон Суперлигасида қатнашадиган, қизиқарли жамоа эканлигини эшитдим. Яхши мураббийлар штаби йиғилган. Бу таклиф менга ёққани сабабли «Андижон»га ўтишга қарор қилдим.

-1 февраль куни «Андижон» Анталияда ССКА билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва сиз бу ўйинни кўрдингизми?

-Ўртоқлик ўйинини машғулотдан олдин кўрдим. Биз бу пайтда Қатарда эдик. Кўрдим, яхши таассурот қолдиришди. Қанотлар, марказлар орқали яхши ўйин ташкил қилишларини ҳам кузатдим. Шунингдек, прессингни ҳам ажойиб тарзда бажаришларига гувоҳ бўлдим ҳамда яхши ўйин ташкил қилишларини ҳам кўрдим. Муносиб курашди.

-ЦСКАнинг афсонавий дарвозабони Игор Акинфеевдан нима ўргандингиз? Масалан, у сизни «Андижон»га кўчиб ўтганингизни биладими?

-Тўғриси, мени келишим ҳақида у биладими ёки билмайдими, аниқ маълумотга эга эмасман. Биз у билан машғулотлар жараёнида кўришганмиз. Албатта, Акинфеев мени билади. Биз машғулотлар жараёнида бир неча бор гаплашганмиз.

-Айтингчи, ЦСКА академиясига кириб қолишингиз қандай юз берган?

-Америкадан келганим сўнг академияга бордим. Кўрикдан ўтдим ва ўша ерга жойлашдим.

-Аббос Файзуллаевдан мана шундай ўйин кўрсатишини кутганмидингиз?

-Тўғриси, мен Аббосдан шундай ўйинни кутгандим. Кўпчилик томонидан яхши фикрлар айтиляпти. У ҳали анча ёш. Аббос жисмоний жиҳатдан ҳам жуда яхши формага кириб, шаклланиб қолди, деб ўйлайман. Олдиндан бу футболчини потенциали катта эканлигини билардим. У муносиб ўйин кўрсатмоқда.

-Сурия терма жамоасига чақирилишингиз тарихи қандай бўлди?

-Терма жамоа структурасида ишлайдиган шахс ўзи менга алоқага чиқди. Биз у билан гаплашиб олдик. Унгача ҳам чақирув бўлган, лекин ҳеч қандай алоқа хати келмаган ва уни аниқлаганимдан сўнг ўзим учун қарор қабул қилиб, терма жамоа йиғинига боришга қарор қилдим

-Сурия терма жамоаси Осиё Кубогида яхши таассурот қолдирди. Фақат Эронга пенальтилар сериясида ютқазди. Бу хусусида фикрингиз қандай?

-Ҳа, чиндан ҳам биз ўзимиздан яхши таассурот қолдирдик, деб ўйлайман. Эрон билан пенальтилар сериясида омадимиз келмади. Биласиз, Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва мусобақа фаворитлари қаторида эди. Пенальтилар серияси – бу лотерея. Футболчимиз бу нуқтадан гол ура олмади. Бунда омад Эронга кулиб боқди ва улар кейинги босқичга чиқишди. Терма жамоамиз барчада яхши таассурот қолдирди.

-Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан тез-тез гаплашиб турасизми?

-Эктор Купер билан йиғинлар давомида гаплашамиз. Албатта, у билан суҳбатлашиш ҳам мен учун шараф деб ўйлайман. Таржимон иштирокида биз ўзаро гаплашамиз.

-«Андижон» клубидаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

-Дастлабки таассуротларим албатта жуда ижобий. Жамоа мени яхши қабул қилиб олди. Дўстона муҳит эканлиги кўриниб турибди. Мураббийлар штаби ҳам тажрибали эканлиги билиняпти. Машғулотлар юқори даражада олиб борилаётганлигини гувоҳи бўлдим. Умид қиламанки, машғулотлардаги меҳнат мавсум давомида ижобий таъсирини кўрсатади ва биз ўзимиздан яхши таассурот қолдира оламиз.

-Дарвозабонлар орасида кумирингиз ким?

-Кўплаб ўзим ёқтирган дарвозабонларим бор. Уларнинг ичида мен Буффонни алоҳида айтиб ўтган бўлардим. У фаолиятини қойилмақом тарзда олиб борди. Барчага жамоасига содиқлигини кўрсатиб қўйди. Ҳаттоки, «Ювентус» Б серияга тушиб кетганида ҳам клуби билан бирга бўлди. Содиқ эканини исботлади. Кўплаб ютуқларга эришди. Шу сабабли мен Буффонни танлайман.

-Мақсадингиз қандай ва «Андижон» мухлисларига нима дея оласиз?

-Ҳар бир ўйинда уч очко олиш керак. Охирги хуштак чалингунига қадар биз бор кучимиз билан курашамиз. Юқори натижаларни кўзлаш ҳамда турнир жадвалида максимал даражада юқори ўринларга эгалик қилиш муҳим. Барча мухлисларга «Андижон» жамоамизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлайман ва улар буни ажойиб тарзда бажаришларига ишонаман.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика