

Клубга бир неча марта муддат берилганига қарамай, қарздорликлар масаласи ҳал этилмаган. Андижон футбол клубининг нафақат ўз футболчилари, балки бошқа клублар ва ташкилотлардан ҳам қарзлари тўпланиб қолган.
Агар Андижон 7 март санасига қадар барча қарздорликларини бартараф этса, шу сананинг 23:59 вақтига қадар янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Мазкур санага қадар улгурилмаса, қўмита клубга нисбатан кейинги чораларни қўллайди, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.



