UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  16 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Андижонда яна бир хусусий футбол клуб фаолиятини бошлади Янгиликлар

Андижонда яна бир хусусий футбол клуб фаолиятини бошлади

Андижон вилоятида футбол оммавийлигини ошириш, ёш авлодни профессионал футболга ўтишида муносиб ҳисса қўшиш, мамлакатимизнинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларига номзодларни етказиб бериш мақсадида яна бир хусусий профессионал футбол клуби фаолиятини бошлади.

"Андижон ширингаз сервис" корхонаси раҳбарияти Андижон футбол академияси билан ҳамкорликда,  бевосита ушбу даргоҳ тарбияланувчилари иштирокида профессионал футбол клубини ташкил этди. "Андижон-SGS"  номи билан бу йил Ўзбекистон биринчи лига мусобақасида иштирок этадиган ушбу ёш жамоа бугун Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг дастлабки босқичида илк учрашувини ўтказди. 

Тошкент шаҳрида маҳаллий Дўстлик жамоасига қарши кечган баҳсда андижонлик ёш футболчилар учрашувнинг асосий дақиқаларида 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекиб,  якунда пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, "Андижон-SGS" жамоасига иқтидорли мураббий  Шохруҳ Ишанов бош мураббийлик қилиб келмоқда.  Жамоа ўзагини асосан 2005 йилда туғилган футболчилар ташкил этади. Уларнинг орасида Рауф Инилеев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод ўйинчиларнинг ҳам борлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика