UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  5 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  17 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  167 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  28 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  22 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Андижонда Конституция байрамига бағишланган бир нечта турнирлар бўлиб ўтди Янгиликлар

Андижонда Конституция байрамига бағишланган бир нечта турнирлар бўлиб ўтди

Теглар :  Андижон
8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг конституцияси қабул қилинган кун. Ҳар йили ушбу санъа мамлакатимизда кўтаринки руҳда ўтказилиб келинади.

Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишлаб, Андижон шаҳрида ҳам мини-футбол бўйича бир қатор турнирлар ташкил этилди.

Жумладан, 4-6 декабрь кунлари Андижон шаҳридаги “Ёшлар спорт саройи” ёпиқ спорт залида олий ва ўрта махсус таълимидаги ўқувчи қизлар ўртасида “Футболимиз маликалари” вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Андижон давлат университети қизлар жамоаси ғолиб бўлиб, Андижон вилояти футбол федерациясининг Кубогини қўлга киритди. Шунингдек 1-2-3-ўринни эгаллаган жамоалар вилоят футбол федерациясининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Учрашувлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.  
 3-7 декабрь кунлари эса 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида мини-футбол бўйича “Андижон вилояти футбол федерацияси Кубоги” бўлиб ўтди. Унда жами 18та жамоа қатнашиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Иштирокчилар орасида Андижон вилоятидаги жамоалардан ташқари Фарғона ва Наманган вилояти ҳамда Қўқон шаҳридан ташриф буюрган бир нечта жамоалар иштирок этди.  

“Лимон-Арена” сунъий қопламали мини-футбол майдонида ўтказилган турнирнинг финал босқич ўйинлари бугун бўлиб ўтди. Унга кўра “Файзиобод” (Асака шаҳри) ва “Динамо” (Андижон), жамоалари 3-ўринни эгаллади. 2-ўрин эса “Гол центр” (Андижон) жамоасига насиб этган бўлса, турнир ғолиби “Истиқлол” (Андижон) жамоаси бўлди. Тақдирлаш маросимида барча жамоаларга Андижон вилояти футбол федерацисининг диплом, медал ва Кубок тақдим этилди. Шунингдек ҳар бир амплуа бўйича “Энг яхши футболчи” номинацияларида ғолиб бўлган футболчиларга ҳам эсталик совғалар улашилди.  


 7 декабрь, пайшанба куни фахрийлар ўртасида ҳам мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Маълумки, ўз вақтида майдонда жавлон урган собиқ футболчилар иштирокидаги бу каби мусобақаларда натижа асосий ўринга чиқмади. Муҳими фахрийлар бир-бирлари билан шу баҳона дийдорлашиб, футболчилик пайтларини эслаб ўтади. Рустам Собиров, Рустам Абдиев, Ориф Маматказин, Отабек Очилов, Нозим Муллаохунов, Виталий Легай, Рафаэль Муслимов, Фарҳод Қодиров, Хайрулло Тожибоев, Раҳматулло Баҳовуддинов, Шуҳрат Бобоматов, Ёдгор Хурхонов, Фозил Бобораҳимов, Шерзод Сўфиев каби ўз вақтида футбол ўйнаб, мухлисларга яхши таниш бўлганлар бугун яна яшил майдонда бирга саф тортди. Учта жамоа ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўйинларни таниқли собиқ ҳакамлар Муҳаммадқосим Тўхтасинов ва Тоҳир Эшонхўжаев бошқариб борди. Учрашув назоратчиси сифатида Тоҳир Низомов билан Исломжон Раҳимов ишлади. Мусобақа комиссари сифатида эса Анвар Нуров ва Музаффар Мамедов бўлди.  

Файхрийлар мусобақанинг якуний қисмига Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳам ташриф буюриб, фахрийлар жамоасини конституция байрами билан табриклади ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаб, диплом, Кубок ҳамда эсталик совғларини тақдим этди.  

 Мусобақа якунига етгач, Вилоят футбол федерацияси ходимлари ва фахрийлар кенгаши раиси, уларнинг аъзолари Андижон шаҳридаги саҳоват уйига ташриф буюриб, ўз вақтида Андижон футболи ривожи йўлида мехнат қилган Ренат Котлев ва Олег Сазоновлар билан учрашиб, уларга хурмат-эхтиром кўрсатган холда, холидан хабар олинди.  

Шундан сўнг фахрийлар мусобақасида иштирок этган собиқ футболчилар  шарафига зиёфат дастурхони ёзилиб, уларга ҳам вилоят футбол федерацияси томонидан хурмат-эхтиром кўрсатилди.  

Шу тариқа конституция кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилди.  

 Андижон вилояти футбол федерацияси декабрь ойида яна иккита турнир ўтказишни режалаштирган.  

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика