UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  3 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди Янгиликлар

Андижонда 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида ассоциация Кубоги якунига етди

Теглар :  Андижон
Андижон вилоятида 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, хусусан, 2-йўналиш доирасида ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят футбол ассоциацияси Кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, бу турнирда вилоятдаги деярли барча шаҳар ва туманларнинг футбол жамоалари иштирок этдилар. 2008 йилда туғилган болалардан иборат бўлган жамоалар аввалига гуруҳ босқичи баҳсларида ўзаро куч синашди. Гуруҳ учрашувлари 4 ҳудудда – Марҳамат, Балиқчи, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳрида ташкил этилди. Мазкур гуруҳларда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган жамоалар ҳал қилувчи босқичга йўлланма олдилар.

Ҳал қилувчи ўйинлар Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ дахасида жойлашган футбол акаадемияси стадионида бўлиб ўтди. Финалда Хўжаобод тумани жамоаси ва Андижон шаҳри вакиллари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳсда Андижон жамоаси 4:2 хисобида ғолиб чиқди ва вилоят футбол ассоциацияси Кубогини қўлга киритди. 3-ўрин эса Марҳамат ҳамда Балиқчи футболчиларига насиб этди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ушбу мусобақа давомида футбол академияси мураббийлари бу йил мазкур билим даргоҳига 2008 йилда туғилган болалар қабул қилинишидан келиб чиққан ҳолда самарали селекция ишларини олиб бордилар.

  Фирдавс Эрматов, Андижон



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика