

Кеча жамоа лагерига тожикистонлик футболчи келиб қўшилди. 1995 йил таваллуд топган Ойбек Абдуғаффоров бунгача Тожикистон чемпионатида маҳаллий “Истиқлол” ва “Хўжанд” клублари шарафини ҳимоя қилган. Марказий ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ўйнай олади. Абдуғаффоров бунгача Тожикистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.
Ҳозирда у “Андижон” жамоасида кўрикдан ўтмоқда. Агарда Ойбекнинг харакатлари мураббийларга маъқул келса, ўзаро шартнома тузилади.



