UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  13 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

Андижон вилояти футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Андижон вилояти футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Аввала хабар берганимиздек, яқинда Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти ўзгарди.

Янги раҳбар Каримов Бекзод Ҳамидуллаевич бугун вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди. Унда вилоят болалар ва ўсмирлар футболида ишлаб келаётган мураббийлар ҳамда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этди.

Мазкур йиғилиш Бўстон даҳасида жойлашган "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби"нинг мажлислар залида ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад шуки, расмий равишда яқиндан танишув, долзарб муаммолар ва келгусида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни эшитиш эди. Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти унда вилоятдаги болалар мураббийларининг таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди ва болалар футболини янада ривожлантириш мақсадида янги ғоялар берилиши ҳамда бунинг устида ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб, фаолият юритиш кераклигини аълоҳида таъкидлади.

- Вилоят футбол федерациясининг энг биринчи рақамли қиладиган иши бу - болалар футболини ривожлантириш. Ишонаманки вилоятимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Фақат биздан уларни излаб топиб, тўғри йўналишда тарбиялаб бориш талаб этилади. Тушунаман бугунги кунда кўплаб спорт ва футбол мактабларида керакли жиҳозлар етишмовчилиги учраб туради. Ёхуд майдон масаласи бўйича муаммолар талайгина. Футболни ривожлантириш учун аввало ушбу камчиликларга барҳам беришимиз жоиз. Биз ушбу муаммоларни Ўзбекистон футбол федерацияси, Вилоят ҳокимлиги ҳамда спорт қўмитасининг амалий ёрдами орқали бартараф этишга харакат қиламиз. Ўйлаб қарасангиз ҳаммада камчилик бор. Иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади албатта. Лекин уларни ўзимиз бартараф этиб боришимиз керак - дейди Бекзод Каримов.


Йиғилиш чоғида Илҳом Устахонов, Фозил Бобораҳимов, Шакир Галимов ҳамда Аҳрор Иминов каби мураббийлар вилоят футбол федерацияси вакилларига узларининг айрим таклиф ва мулоҳазалари билан мурожаат қилди. Хусусан иккинчи лигадаги ўйинларнинг савиясини ошириш учун қилиниши керак бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
 - Вилоят иккинчи лигаси бу  қайсидир маънода Вилоят футбол федерациясининг савиясини кўрсатиб беради десам хато бўлмайди. Ушбу мусобақани ўтказишда ҳар йили турли муаммоларга дуч келинади. Кўп жамоаларнинг иштиёқи молиявий жиҳатига тўғри келмайди. Лекин ҳар бир туман имкон қадар ўз жамосини чемпионатда иштирок этишини таъминлаб келади. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Ишни яқинда бошладим, вилоят иккинчи лигасининг савияси ҳақида тайинли бир нима дейиш қийин. Бу йил имкон қадар мусобақани кўтаринки руҳда якунлаб, келаси йилдан ўзимизнинг аниқ иш дастуримиз орқали фаолият юритамиз - дея сўзини якунлади вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти.


Йиғилишнинг иккинчи қисми вилоят футболида фаолият юритаётган ҳакамлар ва уларнининг ишини баҳолаб борувчи назоратчи ҳакамлар иштирок этди. Мазкур йиғилишда ҳам вилоят футбол федерацияси вакиллари ҳакамликдаги камчиликлар ва уларни бартараф этиб бориш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни тинглади. Бугунги кунда биринчи лига мусобақаларида назоратчи ҳакам сифатида фаолият юритиб келаётган Исломжон Раҳимов вилоятдаги ёш ҳакамларнинг биринчи навбатда соҳага бўлган қизиқишини орттириб бориш кераклигини ва албатта янги-янги жорий этилаётган футбол қоидаларини ёдлаб бориши муҳимлигини куюниб гапирди. Ундан ташқари таниқли собиқ ҳакам, бугунги кунда вилоят иккинчи лига ўйинларида назоратчи сифатида ишлаб келаётган Муҳаммадқосим Тўхтасинов ҳам ўз таклифларини билдирди. Ўз вақтида олий лигада ҳакамлик қилган Рустам Ҳамидов ҳам соҳа вакилларига тааллуқли бўлган фойдали таклифларини бериб ўтди. Қолаверса бугунги кунда вилоят футбол федерациясида фаолият юритиб келаётган таниқли ҳакам Анвар Маражабов ҳам иккинчи лигадаги ҳакамлик борасида кескин ва шу билан бирга аччиқ ҳақиқатларни айтиб ўтди. Йиғилиш чоғида, вилоят футбол федерациясининг бу борадаги мақсади биринчи ва олий лига мусобақаларини бошқариб борувчи ҳакамлар сонини ошириб бориш эканлиги айтилди. Бунинг учун иқтидорли, ҳакамликка бўлган қизиқиши юқори ҳамда ўз устида ишлашни канда қилмайдиган ёшларни ҳам жалб этиб, ўқитиш кераклиги энг асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.
Вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти, Бекзод Ҳамидуллаевичнинг айтишича, эндиликда ҳар ойнинг сўнгги кунида болалар мураббийлари ва ҳакамлар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари фикр алмашилади.

Йиғилиш шу тариқа дўстона ва самимий руҳ остида якунига етди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика