UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  3 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  22 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди Янгиликлар

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди

Теглар :  АндижонЎФА
Жорий йилнинг 12 март куни Андижон вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан футбол бўйича семинар ҳамда конференция ўтказилди.

Семинар Андижон шаҳар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган  футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Жалимов Ўнгарбай, вилоят ФФ ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган футбол мураббийлари иштирок этдилар. Семинар давомида Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати мураббийи Гулдаев Лочин ўз иш фаолияти ҳамда машғулотлар жараёнлари билан иштирокчиларни таништирди.

Семинар якунига етганидан сўнг вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоят ЖТСБ бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Бекзодбек Каримов, ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов, шаҳар ва туманлардаги БЎСМлар директорлари, мураббийлар ва футбол соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган соҳа вакиллари иштирок этдилар.



Конференция давомида вилоятда футбол соҳасида жонкуярлик билан ишлаб келаётган мураббийлар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда, ўз касбига лаёқатсиз, қониқарсиз ишлаётган мураббийлар ва ушбу мураббийлар директорларига ҳайфсан элон қилинди ва огоҳлантирилди.

Шундан сўнг сўзга ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини футбол соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан таништирди. Хусусан, Болалар футболини ривожлантириш йўллари, мураббийлар мутахассислиги бўйича ўзгаришлар ва футболга оид тасдиқланган янги қарор ва фармойишлар билан таништирди. Мураббийлар конференция давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика